Жамият

Қарздор фуқаро МИБ ходимини темир бўлаги билан уриб, калтаклади

Мажбурий ижро бюросининг давлат ижрочилари суд ва бошқа ваколатли органлар қарорларини ижро этади. Ушбу қарорлардан норози бўлган фуқаролар судга мурожаат қилишлари керак бўлади ва бу ҳақида уларга тушунтирилади. Аммо баъзида қарздорлар буни билишса-да, ўз аламини давлат ижрочиларидан олмоқчи бўлишади. Қарздор фуқаро Э.Садинов ҳам шу йўлни танлади.

Қарздор фуқаро МИБ ходимини темир бўлаги билан уриб, калтаклади

 

 

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда эркак МИБ ходимини темир бўлаги билан уриб, калтаклагани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан ўрганилди.

 

Аниқланишича, ФИБ Қарши туманлараро судининг 08.09.2018 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор Э.Садиновдан ундирувчи З.Раҳмонованинг фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ¼ қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати 20.09.2018 йилда Бюронинг Қамаши тумани бўлими иш юритувига келиб тушган. Шу куннинг ўзида ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга маълум қилинган. Шунингдек, уларга ўз қонуний ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилган. Қарздор Э.Садиновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрсида қарор қабул қилинган.

 

Э.Садинов 2021 йилнинг май ойига қадар бўлган алимент пулларини тўлаган. Давлат ижрочиси томонидан 24.08.2021 йилдаги алимент қарзини ҳисоблаш тўғрисидаги қарорига асосан қарздор июнь, июль ва август ойлари учун алимент пулларини тўламаганлиги боис, қарздорлиги 1 947 615 сўмга етган.

 

Э.Садиновга алимент тўлаш билан боғлиқ қонунчилик талаблари яна бир бор тўлиқ тушунтирилиб, алимент пуллари тўланмасдан қолган тақдирда МЖтКнинг 47/4-моддаси талаблари асосида жавобгарликка тортилиши ҳақида расмий огоҳлантириш берилган.

 

Даъвогар З.Раҳмонованинг мурожаати асосида жорий йилнинг 24 август куни қарздор Э.Садиновнинг алимент қарздорлигини ундириш мақсадида, унинг ижро варақада кўрсатилган манзилига бўлим бошлиғи ўринбосари, давлат ижрочилари ва холислар иштирокида борилган.

 

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор ва унинг онасига суд қарорида кўрсатилган талаблар тушунтирилиб, қарздорликни бартараф этишлари, акс ҳолда, қарздорлик унинг мол-мулки ҳисобидан ундирилиши такроран айтилган. Аслида, қарздорга бу ҳақида суд қарори чиққан пайтда ҳам, ундан кейин бир неча маротаба айтилган. Шунингдек, ҳаммамиз яхши биламизки, қонунни билмаслик, ҳеч кимни жавобгарликдан озод қилмайди.

 

Қарздорлик бартараф этилмаганидан сўнг, давлат ижрочилари томонидан қарздорнинг мулкий ҳолати кўздан кечирилиб, яшаш уйидан бир дона 32 дюмли рангли телевизор хатлаб чиқилаётган вақтда қарздор ва унинг оила аъзолари томонидан ижро ҳаракатларига фаол қаршилик кўрсатилган. Ножўя сўзлар билан ходимларни хақорат қилиб, уларнинг қўл, юз ва танасининг турли қисмларига енгил тан жароҳати етказиб, (шунингдек, темир жисм билан ҳам) давлат органи ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлиги аниқланган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан Қамаши туман прокуратураси томонидан олиб борилган терговга қадар текширув натижаларига кўра, қарздор Э.Садиновга нисбатан Жиноят Кодексининг 219-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

Баҳринисо Мадумарова

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"