Жамият

Қашқадарёда 14 миллионлик пиротехника савдосига чек қўйилди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарёда 14 миллионлик пиротехника савдосига чек қўйилди

 

Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар қилишича, вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан Миллий Гвардия Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. 

 

Маълум бўлишича, Косон туманида 2021 йил 13 ноябрь куни соат 14:20 ларда "Шабода" туйхонаси олдида тўхтаб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Н.А бошқарувидаги "Damas" русумли автотранспорт воситаси тўхтатилди. Холислар иштирокида кўздан кечирилганда, автотранспорт воситаси салонида умумий қиймати 14 миллион 400 минг сўмлик 480 қутидан иборат “Трения" ёзувли ноқонуний пиротехника воситалари борлиги аниқланди.

 

Айни вақтда ҳар иккала ҳолат бўйича қонуний қарор қабул қилингунга қадар вақтинчалик сақловга олинди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аввалроқ Бухорода 8800 дона пиротехника воситаларини ноқонуний равишда сотаётган шахс ушлангани ҳамда Андижонда 63 миллионлик ноқонуний  пиротехника  воситалари тўхтатиб қолингани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.