Жаҳон

Қирғизистонда зилзила юз берди

Ҳозирда ҳукумат ёрдам ишларини бошлаган.

Қирғизистонда зилзила юз берди

 

Қирғизистоннинг Ўш вилоятида 11 мартдан 12 мартга ўтар кечаси содир бўлган зилзила оқибатида 39 та бино шикастланди. Зарар кўрган объектлар орасида турар-жой бинолари, мактаблар, болалар боғчалари ва поликлиника ҳам бор.

 

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, зилзила эпицентрида ер силкиниши 4,9 баллни ташкил қилган. “Табиат ҳодисаси натижасида бир қатор турар-жой ва ижтимоий объектларга зарар етказилди. Яхшиямки, инсон ҳаётига таҳдид солувчи ҳолатлар кузатилмади”, — дейилади расмий баёнотда.

 

Янгиланган маълумотларга кўра, 25 та турар-жой биноси шикастланган, улардан бири “яшаш учун хавфли” деб топилган. Шунингдек, 12 та мактаб, болалар боғчаси ва поликлиникага зарар етган.

 

Ҳозирда зилзила оқибатларини бартараф этиш, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча зарур чораларни кўраётганини маълум қилди.

custom img

Россия поездга зарба берди: Европанинг юқори мартабали амалдорлари ҳудуд яқинида бўлган

Борис Жонсон, Германия канцлери маслаҳатчиси Гюнтер Зауттер ва Швециянинг собиқ бош вазири Карл Билдт Украинадан қайтаётган бўлган.

custom img

Шотландия, Уэлс ва Шимолий Ирландия мустақиллик бўйича референдум ўтказмоқчи — The Telegraph

Ҳукумат раҳбарлари Буюк Британиядан мустақиллик масаласини муҳокама қилиш учун Кардиффда йиғилади.

custom img

Индонезияда йўловчи кемаси ағдарилди: 100 дан ортиқ одам бедарак йўқолди

Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 107 киши қутқарилган.

custom img

Ҳормуз бўғозини очиш учун 7 та шарт: Эрон АҚШдан жавоб кутмоқда

Ушбу шартлар Эроннинг юқори мартабали вакиллари томонидан маъқулланган.

custom img

Филиппиндаги паром ёнғини: қурбонлар сони 76 нафарга етди

Паромдан яна 41 кишининг жасади топилди, 13 киши эса бедарак йўқолган.

custom img

Саудия Арабистонига ҳужум: муҳим нефть қувури ёпилди

Ушбу қувур Ҳормуз бўғозидаги нефть экспорти билан боғлиқ узилишлар шароитида муҳим муқобил йўналиш ҳисобланади.

custom img

Истанбулдаги даҳшатли жиноят: қотиллар умрбодга қамалди

Улар марҳумаларнинг ўлимидан фойдаланиб, турар жойда ўғрилик қилганликда ҳам айбдор деб топилди.

custom img

“Қарор қабул қилишимиз керак”: Зеленский Путинга Маямида учрашишни таклиф қилди

Украина Президенти учрашувда айтиладиган гаплардан кўра, музокараларнинг натижаси муҳимлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"