1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Қозоғистон буғдой экспортини чеклайди

Бу тақиқ 15 июнгача жорий этилади.

Қозоғистон буғдой экспортини чеклайди

 

Қозоғистон мамлакатдан дон ва ун олиб чиқишни чекламоқчи. Бу ҳақда мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Эрбол Карашукеев маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, чеклов икки ҳафта ичида жорий этилади ва 15 июнга қадар амалда бўлади. Шу билан бирга экспортёрларга 1 миллион тоннагача буғдой экспортига рухсат берилади. Аммо улар бунинг эвазига ушбу миқдорнинг 10 фоизини ички бозорга арзонлаштирилган нархда сотишлари керак.

 

Қозоғистон ғалла экспорти бўйича дунёнинг етакчи давлатларидан бири. Бу мамлакат ҳар йили 7-9 миллион тонна дон сотади.

 

Аввалроқ Украина Россияни Мисрни буғдойсиз қолдиришда айблаб чиққанди

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика