1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Қозоғистон кўмирга чеклов қўйди

Маҳсулотни мамлакатдан олиб чиқиш тақиқланди

Қозоғистон кўмирга чеклов қўйди

 

Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги 14 сентябрдаги 514-сонли буйруғи билан республикадан автомобиль транспортида кўмир экспортини чеклади.

 

Қозоғистоннинг чегарадош вилоятларидан аҳоли, коммунал ва ижтимоий объектлар учун мўлжалланган қаттиқ ёқилғини қайта сотиш учун қўшни давлатларга олиб чиқиш фактлари аниқлангани муносабати билан вақтинчалик тақиқ жорий этилмоқда.

 

Қарор 2022-2023 йиллар иситиш мавсуми мақсадларига эришиш мақсадида кўмир конлари ва вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, аҳоли ва маиший сектор томонидан кўмирга талаб фаол бўлган даврда кўмир тақчиллигининг олдини олишга қаратилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика