Жаҳон

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

Ҳозирда эркак депортация жараёнини кутиб, ICE ҳибсхонасида сақланмоқда.

Таиланддаги қотиллик: халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак АҚШда қўлга олинди

 

Таиландда қиз дўстини ўлдирганликда айбланиб халқаро қидирувда бўлган 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида қўлга олинди. У Бруклиндаги уйи яқинида АҚШ Иммиграция ва божхона назорати (ICE) ходимлари томонидан ҳибсга олинган.

 

ICE маълумотларига кўра, 2013 йилда Таиландда ҳибсга олинган эркак қиз дўстини ўлдирганини тан олган. Шундан сўнг у аёлнинг жасадини чамадонга солиб, каналга ташлаб юборган.

 

Шунингдек, эркак 2020 йилда Ўзбекистонда ўғриликда айбланиб, беш йилга озодликдан маҳрум этилган. АҚШда эса Нью-Йорк шаҳар полицияси томонидан таъқиб қилиш ҳолати юзасидан олиб борилган терговга ҳам алоқадор бўлган. 2024 йилда Кингс округи суди унга нисбатан ҳимоя ордери чиқарган.

 

АҚШ чегара хизмати уни илк бор 2023 йил апрель ойида Аризона штатидаги Люквилл шаҳри яқинида чегарани ноқонуний кесиб ўтганидан кейин қўлга олган. У ўша вақтда 110 нафар мигрантдан иборат гуруҳ таркибида бўлган.

 

Ҳибсга олинганидан сўнг у Нью-Йоркда иммиграция бўйича суд эшитувида қатнашиш шарти билан гаров эвазига қўйиб юборилган. Бироқ эркак 2024 йил май ойида рўйхатдан ўтиш учун бир марта келганидан кейин иммиграция идораларига ҳисобот беришни тўхтатган.

 

2026 йил 14 октябрь куни ICE ходимлари уни Бруклиндаги уйи яқинида қайта қўлга олган. Ҳозирда Собиров депортация жараёнини кутиб, ICE ҳибсхонасида сақланмоқда.

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Жапаровга янги рақиб: президентлик пойгасига ягона аёл номзод қўшилди

Қирғизистонда президентлик лавозимига даъвогарлар сони 11 нафарга етди.

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Туркияда вертолёт қулади: тўрт ҳарбий ҳалок бўлди

Ҳозирда ҳарбий вертолётнинг қулаш сабаблари ўрганилмоқда.

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

БААда йирик ЙТҲ: 14 киши ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди

Тўқнашувдан сўнг бошланган ёнғин бошқа транспорт воситаларига ҳам тарқалган.

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

Исроил Ғазодаги шифохонага зарба берди: жарроҳ ва яна беш киши ҳалок бўлди

БМТ эса кучли ёмғирлар туфайли бошпанасиз қолган аҳоли учун Ғазога зудлик билан чодирлар етказишга чақирди.

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

Украина бўйича музокараларда янги босқич: Стубб учрашув муддатини маълум қилди

Финляндия президенти АҚШ, Россия, Украина ва Европа вакиллари иштирокидаги учрашув бир-икки ҳафта ичида ўтказилиши мумкинлигини айтди.

6000 дан ортиқ мактабда ваҳима: Италияда оммавий бомба таҳдидлари текширилмоқда

6000 дан ортиқ мактабда ваҳима: Италияда оммавий бомба таҳдидлари текширилмоқда

Мамлакатдаги мактабларга бомба қўйилгани ҳақида аноним хатлар юборилди.

Халқаро қидирув ва Грузиядаги ҳибс: ўзбекистонлик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

Халқаро қидирув ва Грузиядаги ҳибс: ўзбекистонлик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

У уюшган жиноий гуруҳда иштирок этиш ва қўшмачиликда гумонланмоқда.

60 минг имзо тўпланди: Жапаров президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтадими?

60 минг имзо тўпланди: Жапаров президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтадими?

Унинг номзодини рўйхатга олиш бўйича якуний қарорни Марказий сайлов комиссияси қабул қилади.