Жамият

Қурилиш соҳасидаги ноқонуний давлат харидлар ҳақида маълумотлар очиқланди

Қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 7 та тақдимнома ва Бош прокуратурага 3 та сўровнома киритилган.

Қурилиш соҳасидаги ноқонуний давлат харидлар ҳақида маълумотлар очиқланди

 

Давлат буюртмачиларининг харидларга оид эълонлари масофавий мониторинг тартибида ўрганилган.

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 2022 йилнинг январь ойида қурилиш соҳасидаги давлат харидлари бўйича ўтказилган мониторинг ва таҳлил натижаларини эълон қилди.

 

Унга кўра,  2022 йилнинг январь ойида давлат буюртмачиларининг давлат харидлари махсус ахборот порталига жойлаштирилган давлат харидларига оид эълонлар масофавий мониторинг тартибида ўрганилган.

 

Ўрганишда, давлат буюртмачилари томонидан ўтказилган қурилиш соҳасидаги давлат харидлари сунъий равишда қисмларга бўлингани, айрим давлат харидларида бир хил иштирокчилар такроран ғолиб бўлгани, айрим буюртмачилар қонун талабларига зид равишда қурилиш соҳасидаги давлат харидлари бўйича эълонларни "Шаффоф қурилиш" ахборот марказининг tender.mc.uz махсус платформасига жойлаштирмагани ва бошқа қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

 

Қайд этилишича, "Давлат харидлари тўғрисида"ги қонунининг 46-моддасида давлат харидларини амалга оширишнинг рақобатга асосланган усулларини четлаб ўтиш мақсадида давлат харидлари ҳажмини қисмларга бўлиб ташлашга йўл қўйилмаслиги белгиланган.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 февралдаги 55-сонли қарори билан тасдиқланган "Қурилиш соҳасида танловларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида"ги вақтинчалик низомнинг 3-бандида, давлат буюртмачиларининг ва Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 2500 бараваридан ортиқ (675 миллион сўм) бўлган қурилиш соҳасидаги давлат харидлари tender.mc.uz махсус ахборот портали орқали электрон шаклда амалга оширилиши белгиланган.

 

Аммо давлат буюртмачилари томонидан давлат харидини амалга ошириш жараёнида юқорида қайд қилинган қонунчилик талаблари тизимли равишда бузилишига йўл қўйилиб келинмоқда. Жумладан:

 

"Навоий савдо комплекс" акциядорлик жамияти томонидан 2022 йил 5 январь куни жамият савдо комплексини таъмирлаш бўйича амалга оширилган қиймати 21,7 миллиард сўмлик;

 

  • "Тошкентдонмаҳсулотлари" АЖ буюртмачилигидаги 2022 йил 18 январь куни жамият маъмурий биносини жорий таъмирлаш юзасидан амалга оширилган қиймати 1,627 миллиард сўмлик;

  • "Пахтасаноат Илмий маркази" АЖ буюртмачилигидаги 2022 йил 17 январь куни меҳмонхона биносидаги 5 та хоналарни бузиб қайта режалаштириш ва дизайн асосида 8 та люкс хоналарга айлантириш юзасидан амалга оширилган қиймати 996 миллион сўмлик;

  • "Трансгазинжиниринг"МЧЖ буюртмачилигида 2022 йил 21 январь куни "қурилиш-таъмирлаш ишлари"ни бажариш юзасидан амалга оширилган қиймати 2,456 миллиард сўмлик;

  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги "Маъмурий-хўжалик хизмати" ДУК буюртмачилигида 2022 йил 24 январь куни вазирлик маъмурий биносини жорий таъмирлаш юзасидан амалга оширилган қиймати 1,681 миллиард сўмлик давлат харидларида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қурилиш соҳасидаги қатъий талаблар соддалаштирилиши ҳақида хабар берилганди.

 

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"