Ўзбекистон

Қуръоннинг ўзбек тилидаги тўртта таржимаси топилди

Улардан бири Темурийлар даврига тегишли.

Қуръоннинг ўзбек тилидаги тўртта таржимаси топилди

Сомонийлар давридан бошлаб, баъзи қўлёзмаларда сатр ости таржималари ҳам яратилган. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази мутахассислари ана шундай таржималарни ўрганмоқда.

 

Ҳозиргача Сомонийлар, Қорахонийлар, Ғазнавийлар, Салжуқийлар, Хоразмшоҳлар ва Темурийлар даврига оид туркий таржимали Қуръон қўлёзмалари аниқланди. Яқинда озарбайжонлик мутахассислар эски ўзбек тилида битилган яна тўртта Қуръон таржимаси ҳақида маълумот бердилар.

 

Улардан бири Муҳаммад ибн Шайх Юсуф ал-Оборий томонидан кўчирилган бўлиб, Темурийлар даврига тегишлилиги аниқланган. Бу қўлёзма Эрондаги Машҳад шаҳрида жойлашган Остонаи Қудси Ризавий марказий кутубхонасида сақланмоқда.

 

XVII асрга оид яна бир Қуръон қўлёзмаси Шайбонийлар даврига тегишли деб тахмин қилинмоқда. Бу нодир қўлёзма ҳозирда Иорданиядаги "Ислом билимлари" жамғармаси фондида сақланмоқда. 

 

Эски ўзбек тилидаги учинчи қўлёзма эса Сафавийлар ёки Шайбонийлар даврига оид бўлиши мумкин. Ушбу таржимада туркий тилнинг ўғуз лаҳжаси унсурлари ҳам учрайди.

 

Тўртинчи қўлёзма ҳам худди шу шаклдаги таржимани ўз ичига олган бўлиб, Али Шайх Фазлуллоҳ томонидан XVI асрда кўчирилган. У ҳам Эронда сақланмоқда. Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизматига кўра, тадқиқотчилар ушбу қўлёзмаларни кенг ўрганиш ишларини давом эттирмоқда. 

 

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши мумкин: 11 ноябрь куни кўрсаткич “яшил” даражада бўлади

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланиши мумкин: 11 ноябрь куни кўрсаткич “яшил” даражада бўлади

Ёмғир ҳаводаги PМ заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам беради.

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Анталияга борди

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Анталияга борди

11 ноябрь куни давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг ялпи сессиясида иштирок этади.

Ноқулай об-ҳаво ва тирбандликлар: Пойтахт йўлларида хавфсизлик назорати кучайтирилди

Ноқулай об-ҳаво ва тирбандликлар: Пойтахт йўлларида хавфсизлик назорати кучайтирилди

Ҳайдовчилардан эҳтиёткорликни ошириш ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш сўралди.

Электр ускуналар ишлаб чиқариш ҳажми ошди: 9 ойда 22,6 трлн сўмлик маҳсулот тайёрланди

Электр ускуналар ишлаб чиқариш ҳажми ошди: 9 ойда 22,6 трлн сўмлик маҳсулот тайёрланди

Йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган электр ускуналарнинг қарийб ярми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келди.

Автобусда номақбул мусиқа қўйилди: ҳайдовчиларга тушунтириш берилмоқда

Автобусда номақбул мусиқа қўйилди: ҳайдовчиларга тушунтириш берилмоқда

“Тошшаҳартрансхизмат” автобусдаги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Тақиқловчи сигналга қарамади: Сурхондарёда Spark поезд билан тўқнашди

Тақиқловчи сигналга қарамади: Сурхондарёда Spark поезд билан тўқнашди

Ҳайдовчиси тақиқловчи светофор сигналига қарамай, темир йўл кесишмасидан ўтишга уринган.

Уй қурилиши тугамагунча пул қурувчига берилмайди: эскроу тизими жорий этилиши мумкин

Уй қурилиши тугамагунча пул қурувчига берилмайди: эскроу тизими жорий этилиши мумкин

Улушли қурилишда фуқаролар маблағларини эскроу ҳисобварақларида сақлашни назарда тутувчи қонун лойиҳаси Сенатга юборилди.

5 кг дан ортиқ “опий” савдоси тўхтатилди: икки нафар фуқаро қўлга олинди

5 кг дан ортиқ “опий” савдоси тўхтатилди: икки нафар фуқаро қўлга олинди

Наркотик воситалар уларга Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.