Пара пауэрлифтинг бўйича аёллар ўртасида -73 кг вазн тоифасида баҳслар ўз якунига етди. Ушбу дастурда иштирок этган ҳамюртимиз Рўза Кузиева 147 кг натижа қайд этган ҳолда делегациямиз ҳисобига 9-кумуш медални қўшиб қўйди.
Маълумот учун, Рўза Кузиева бундан аввал Токиода бўлиб ўтган XVI Паралимпия ўйинларида ҳам кумуш медални қўлга киритган эди.


