Ўзбекистон

“Рухсатсиз кириш имконияти мавжуд эмас” - 15 млн ўзбекистонликнинг маълумотлари тарқалиб кетгани бўйича муносабат билдирилди

Солиқ қўмитаси ва Ички ишлар органлари ахборот тизимлари хавфсизлиги тўлиқ таъминланганини маълум қилди.

“Рухсатсиз кириш имконияти мавжуд эмас” - 15 млн ўзбекистонликнинг маълумотлари тарқалиб кетгани бўйича муносабат билдирилди

 

Ижтимоий тармоқлар ҳамда айрим интернет манбаларида давлат ахборот тизимларидан камида 15 миллион нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг шахсий маълумотлари ноқонуний тарзда олиниб, Dark Web тармоқларида тарқатилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарларга кўра, сиздирилган базада шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқа шахсга доир ахборотлар мавжуд бўлиши мумкин.

 

Мазкур ҳолат юзасидан ваколатли давлат органлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

 

Солиқ қўмитаси маълум қилишича, қўмита тасарруфидаги барча ахборот тизимларини киберҳужумлардан ҳимоялаш бўйича зарур техник ва ташкилий чоралар кўрилган. Ҳозирда барча интерактив хизматлар ҳамда ахборот тизимлари белгиланган тартибда барқарор ва узлуксиз фаолият кўрсатмоқда.

 

Шунингдек, Ички ишлар органлари расмий баёнотига кўра, уларнинг тасарруфидаги ахборот тизимларининг ахборот хавфсизлиги тўлиқ таъминланган бўлиб, унда сақланаётган шахсга доир маълумотларнинг дахлсизлиги кафолатланган. Ушбу тизимларга ташқи манбалар орқали рухсатсиз кириш имконияти мавжуд эмас.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"