Сиёсат

Самарқанд давлат университетига Шароф Рашидов номи берилади — Шавкат Мирзиёев

Самарқанд давлат университетига атоқли давлат ва жамоат арбоби, таниқли адиб Шароф Рашидов номи берилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Самарқанд давлат университетига Шароф Рашидов номи берилади — Шавкат Мирзиёев

 

 

“Барчамизга яхши маълумки, қадимдан илм-фан маркази сифатида шуҳрат қозонган Самарқанд бугунги кунда ҳам ўзининг нуфузли олийгоҳлари билан машҳур.

Айниқса, Самарқанд давлат университети, Самарқанд тиббиёт институти улар орасида алоҳида ўрин тутади. Бу олийгоҳларнинг мамлакатимиз таълим тизимидаги ўрни ва салоҳиятини янада ошириш мақсадида сизлар билан ўз таклифларимни ўртоқлашмоқчиман.

Самарқанд давлат университетига ушбу қутлуғ масканда таҳсил олган, шу ерда ишлаган, республикамизда илм-фан, таълим, маданият, адабиёт ва санъат ривожига беқиёс ҳисса қўшган атоқли давлат ва жамоат арбоби, таниқли адиб Шароф Рашидов номини берсак, нима дейсизлар?

Шунингдек, Самарқанд тиббиёт институтига университет мақомини бериш ҳақида алоҳида қарор қабул қилсак, ўйлайманки, ушбу йирик олийгоҳнинг мавжуд салоҳияти ва келгуси ривожи учун янада пухта замин яратган бўламиз. Фақат ном билан чекланмаслик керак, катта-катта корпуслар, ётоқхоналар қуришимиз керак. Университетга янги шароитлар яратишимиз зарур. Ном билан эмас, мақом билан нуфузини оширамиз. Бу тиббиёт университети менга жуда яқин. Ҳар бир туманда бу университетнинг кафедраларини очамиз ва ҳақиқий халқ университетларига айлантирамиз. Мен жорий қилаётган бирламчи тиббиётга ҳақиқий намунага айланади. Бу университет халққа тиббиёт сифати бўйича халққа манфаат келтирсин.

Бўлғуси университетнинг раҳбарияти, профессор-домлалари ўзларининг билим ва тажрибасини тўла сафарбар этиб, вилоятнинг барча туман, шаҳар ва қишлоқларида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ишига муносиб ҳисса қўшадилар, деб ишонч билдираман”, деди президент.

 

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Самарқандга етиб боргани ҳақида хабар берилганди.

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.