Самарқанд, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида янги кўп тармоқли шифохоналар қурилади
СCВ Амрилло Иноятов АҚШда Халқаро молия корпорацияси (IFC) раҳбарияти билан келишувга эришди.

IFC'нинг Давлат-хусусий шериклик транзакциялари маслаҳати бўйича директори Линда Рудо Муньенгетерва билан ўтказилган музокаралар давлат-хусусий шериклик асосида Самарқанд, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида янги кўп тармоқли шифохоналарни қуриш, улардан фойдаланиш ва жиҳозлаш тўғрисидаги келишув билан якунланди.
ССВ Матбуот хизматининг АҚШдан тайёрлаган юқоридаги видеолавҳасида ушбу мулоқот ва унинг натижалари ҳақида сўз юритилади.







