1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқандда 2 нафар ИИБ ходими ва 1 нафар йўловчи автоҳалокатда вафот этди

Яна 5 киши шифохонага ётқизилган.

Самарқандда 2 нафар ИИБ ходими ва 1 нафар йўловчи автоҳалокатда вафот этди

 

Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.


Ҳодиса 23 июнь куни соат 00:30 ларда Тойлоқ тумани “Чароғбон” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А-377 автомобил йўлининг 7 километрида юз берган. Тойлоқ тумани ИИБ ҲПБ профилактика инспектори лейтенант М. Хурсандов бошқарувида бўлган “Некcия-2” (д/р 30 021 НАА) йўлнинг Ургут йўналиши томон қайрилаётган вақтида, қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган, Тойлоқ туманида яшовчи 2003 йилда туғилган фуқаро А. П.  бошқарувида бўлган “Малибу” (д/р 30 О 201 ХА) билан тўқнашув содир этган.


Шундан сўнг “Некcия-2”да бўлган М. Хурсандов, Тойлоқ тумани ИИБ ҲПБ катта профилактика инспектори маёр Р. Раззоқов ҳамда Тойлоқ туманида яшовчи, 1957 йилда туғилган фуқаро Ш. М. лар оғир тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.


Бундан ташқари, “Некcия-2” автомашинасида бўлган Тойлоқ туманида яшовчи А. И. ва Н. М., шунингдек, “Малибу” ҳайдовчиси А. П. ва Тойлоқ туманида яшовчи А. М. ва А. Р. тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.


Мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика