1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Самарқандда Амир Темур қабри очилдими?

Фанлар академияси ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Самарқандда Амир Темур қабри очилдими?

 

Самарқандда жойлашган Гўри Амир мақбарасидаги Амир Темур қабри очилгани ҳақида хабар тарқалди

 

Қайд этилишича, мазкур ҳолат академияда муҳокама қилинмаган ва кун тартибига киритилмаган.

 

"Ушбу хабар ёлғон (фейк) хабар ҳисобланиб, Фанлар академиясида ушбу масала муҳокама қилинмаган ва кун тартибига қўйилмаган. Археологлар томонидан ҳам ҳеч қандай қазишмалар олиб борилмаган ва режалаштирилмаган. Шу билан бир қаторда хабарда келтирилган қазишма раҳбари деб айтилган Тошмуҳаммад Ниёзович Қори-Ниёзий 1970 йилда вафот этган бўлиб, биринчи ЎзР Фанлар академияси президенти ҳисобланади. Умуман олганда ушбу хабар 1941 йилдаги маълумотлар асосида тайёрланган", — дейилади хабарда.

 

Маълумот ўрнида, мақбара 1941 йилнинг 16–22 июнь кунлари ҳукуматнинг махсус қарори билан очилган бўлиб, экспедицияга профессор Қори-Ниёзий раҳбарлик қилган. Дастлаб Амир Темур ўғиллари Мироншоҳ, Мирзо Шоҳрух, невараси Мирзо Улуғбек, 1941 йилнинг 19 июнида Амир Темур қабри очилган. Ундан сўнг Амир Темурнинг невараси Муҳаммад Султоннинг қабри ҳам очилган. Антрополог М.М.Герасимов ўзи яратган усул билан Амир Темур, Мироншоҳ, Шоҳрух, Мирзо Улуғбек ва Муҳаммад Султонларнинг ҳужжатли портретларини яратган. 1942 йилнинг охирларига келиб, Амир Темур мақбарасидан қазиб олинган суяклар илмий жиҳатдан ўрганиб бўлингач, қайтадан ўз жойларига дафн этилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика