Жамият

Самарқандда газ қуйиш шохобчаси давлатга 1 миллиард сўм зарар етказди

МДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан тегишли соҳа мутахассисларни жалб қилган ҳолда тезкор тадбир ўтказилди.

Самарқандда газ қуйиш шохобчаси давлатга 1 миллиард сўм зарар етказди

 

Тадбир давомида Пастдарғом тумани “Жаҳонгир НДН” МЧЖга қарашли автомобилларга газ қуйиш шохобчасини  туманнинг “Найман”, “Чархин” МФЙлари, Самарқанд туманининг “Гулобод”, “Газчилар” ва “Янгиобод” МФЙлари ҳамда Самарқанд шаҳри “Кимёгарлар” қўрғони аҳолиси (жами 17 000 та хонадон) ва 84 та улгуржи истеъмолчиларни табиий газ билан таъминловчи, юқори босимли диаметри 325 мм бўлган ер ости газ қувурига 100 мм.ли қувурлар билан ноқонуний уланиб, газдан фойдаланиб келгани аниқланди.

 

Бу тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди. Ўтказилган тадбир бўйича дастлабки ҳисоб-китоблар кўра, 1 миллиард сўмлик табиий газ талон-торож қилингани ҳисобланиб, “Ҳудудгаз Самарқанд”газ таъминоти филиали томонидан ҳужжатлар расмийлаштирилди.

 

Ҳолат юзасидан  тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.