1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Самарқандда гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахслар ушланди

Айни вақтда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқандда гиёҳвандлик моддасини сотаётган шахслар ушланди

 

ИИБ ходимлари томонидан Жомбой ва Ургут туманида яшовчи икки нафар шахс гашиш гиёҳванд моддасининг ҳар бир граммини 135-140 минг сўмдан сотаётгани ҳақида ахборот олинган ва тезкор тадбир ўтказилган.

 

Самарқанд вилоятида гиёҳвандлик моддасини шартли харидорга сотмоқчи бўлган икки нафар шахс ушланган. Бу ҳақида вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Маълум қилинишича, 2024 йил 23 август куни Самарқанд вилояти ИИБ ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Жомбой ва Ургут туманида яшовчи икки нафар шахс шартли харидорга 700 грамм 10 минг долларга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика