Жаҳон

Россия Украинага йирик ракета ва дрон ҳужумини амалга оширди: саккиз киши ҳалок бўлди

Россия Украинага 400 дан ортиқ дрон ва 110 дан зиёд ракета учирди. Уларнинг 27 таси баллистик ракеталар бўлган.

Россия Украинага йирик ракета ва дрон ҳужумини амалга оширди: саккиз киши ҳалок бўлди

Россия 20 ноябрга ўтар кечаси Украинага кенг кўламли ракета ва дрон ҳужумларини амалга оширди. Оқибатда саккиз киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди. Ҳужумлар энергетика, темирйўл ва транспорт инфратузилмасига зарар етказди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Украина президенти Володимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Россия ҳужумда 400 дан ортиқ дрон ва 110 дан зиёд ракетадан фойдаланган. Уларнинг 27 таси баллистик ракеталар бўлган.

 

Киевда Днепр дарёсининг икки қирғоғини боғловчи Подилско-Воскресенский, Дарницкий ва Пивденний кўприкларига зарба берилган. Шаҳар мери Виталий Кличко аҳолига ишга автомобилда бормасликни тавсия қилган.

 

Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари Россиянинг 380 та дрони, 79 та қанотли ракетаси ва учта баллистик ракетасини уриб туширганини билдирди.

 

Бош вазир Сергий Корецкийнинг айтишича, Киевда олти киши ҳалок бўлган. Львов шаҳридаги темирйўл вокзалига қилинган ҳужумда яна икки киши ҳалок бўлган, камида 10 киши жароҳатланган.

 

Шунингдек, Днипропетровск вилоятида дронлар турар жой биноларига урилиши оқибатида беш киши, Харкивдаги шифохонага берилган зарбалар натижасида эса тўрт киши жароҳатланган.

 

Ҳужумлар оқибатида Киевнинг тўртта туманида сув босими пасайган. Шаҳардаги сув таъминоти объектига зарба берилиши натижасида уч нафар ходим ҳалок бўлган. Айрим ҳудудларда электр таъминотида ҳам узилишлар кузатилган. Львов, Закарпатия ва Ивано-Франкивск вилоятларида фавқулодда электр узилишлари жорий этилган.

 

Reuters маълумотига кўра, Россиянинг Украинага ҳужуми Москва Қрим кўпригига берилган зарбалар учун жавоб қайтаришини билдирганидан кейин амалга оширилган. Россия президенти Владимир Путин 19 ноябрь куни Украина Қримни Россия билан боғловчи кўприкка шу ҳафта учинчи марта зарба берганидан сўнг кескин жавоб беришини айтган эди.

 

Украина расмийлари эса Россиянинг Татаристон ҳудудидаги “Дружба” нефть қувурига хизмат кўрсатувчи нефть ҳайдаш станциясига ҳамда учта баллистик ракета учириш қурилмасига зарба берилганини маълум қилган.

 

Бундан ташқари, Польша мудофаа вазири Россиянинг тунги ҳужумлари вақтида мамлакат ҳаво ҳудудига учта объект кирганини, улар эҳтимол иккита ракета ва битта дрон бўлганини билдирди. У мазкур ҳолатни Россия провокацияси деб атади.

 

Reuters хабарларни мустақил равишда тасдиқлай олмаганини қайд этган. Ҳар икки томон тинч аҳолини нишонга олганини рад этади.

Европа етакчиларининг Москвага бориши хато бўлади — Зеленский

Европа етакчиларининг Москвага бориши хато бўлади — Зеленский

Украина президенти музокаралар учун нейтрал ҳудуд танланиши кераклигини таъкидлади.

2016 йилдан бери илк бор: Жанубий Кореяда вабо ҳолати қайд этилди

2016 йилдан бери илк бор: Жанубий Кореяда вабо ҳолати қайд этилди

Бемор касаллик аниқланишидан олдинги икки ой давомида хорижга чиқмаган.

Трамп Путин урушдан чарчаганини айтди ва Европа ҳамда Украинани келишувга чақирди

Трамп Путин урушдан чарчаганини айтди ва Европа ҳамда Украинани келишувга чақирди

АҚШ президенти Европа давлатларига Украинага миллиардлаб доллар сарфлаш ўрнига, маблағларни ўз эҳтиёжларига йўналтиришни маслаҳат берган.

Трамп, Си Цзиньпин ва Путин учрашди: “Тинчлик декларацияси” қабул қилинди

Трамп, Си Цзиньпин ва Путин учрашди: “Тинчлик декларацияси” қабул қилинди

Етакчилар ядровий хавфларни камайтириш бўйича мулоқот қилишга келишди. Бироқ ядровий арсенални қисқартириш юзасидан аниқ мажбуриятлар белгиланмади.

Жанубий Кореяда имтиҳон назорати кучайтирилди: 98 нафар абитуриент қоидабузарликка йўл қўйди

Жанубий Кореяда имтиҳон назорати кучайтирилди: 98 нафар абитуриент қоидабузарликка йўл қўйди

Назорат чоралари сунъий интеллект ёрдамида кўчириш билан боғлиқ можаро ортидан кучайтирилган.

Покистонда автобус ва газ ташувчи юк машинаси тўқнашди: 10 киши ҳалок бўлди

Покистонда автобус ва газ ташувчи юк машинаси тўқнашди: 10 киши ҳалок бўлди

Мамлакат президенти Осиф Али Зардорий ва бош вазир Шаҳбоз Шариф ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.

Путин, Трамп ва Си Цзиньпиннинг учрашуви 1,5 соат давом этди: нималар муҳокама қилинди?

Путин, Трамп ва Си Цзиньпиннинг учрашуви 1,5 соат давом этди: нималар муҳокама қилинди?

Раҳбарлар якунда ОАВ учун қўшма баёнот бермаган.

Коррупционер амалдорлар огоҳлантирилди: ҳеч ким жавобгарликдан қочиб қутулмайди

Коррупционер амалдорлар огоҳлантирилди: ҳеч ким жавобгарликдан қочиб қутулмайди

Коррупция давлатга бўлган ишончни пасайтирувчи ва мамлакат ривожига тўсқинлик қилувчи омил эканлиги таъкидланди.