Жаҳон

Эстония Россия билан чегарани ёпади: қарор 1 декабрдан кучга киради

Эстония ҳукумати миллий хавфсизликни таъминлаш мақсадида Россия билан барча автомобиль чегара ўтказиш пунктларида ҳаракатни тўхтатишга қарор қилди.

Эстония Россия билан чегарани ёпади: қарор 1 декабрдан кучга киради

Эстония ҳукумати 1 декабрдан Россия билан автомобиль орқали чегара кесиб ўтишни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу чора миллий хавфсизлик манфаатларини кўзлаб жорий этилмоқда.

 

Ҳукумат матбуот хизмати маълум қилишича, чеклов «Нарва-1», «Нарва-2», «Койдула», «Луҳамаа» ва «Саатсе» чегара ўтказиш пунктларига тааллуқли. Ҳукумат олти ойдан кейин қарорни қайта кўриб чиқиши мумкин.

 

Бош вазир Кристен Михаэльнинг айтишича, Эстония Россиянинг душманларча ҳаракатларига жавобан хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда. Унинг таъкидлашича, мамлакат Россиянинг очиқликдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишига йўл қўймайди.

 

Шу билан бирга, амалдаги чекловлар ва қатъий божхона назорати остида юк ташувчи темирйўл қатнови давом этади.

 

Эстония ҳукумати Россия билан қуруқликдаги чегарани ёпиш нияти ҳақида 14 ноябрга ўтар кечаси мудофаа саноати корхонаси Threod Systems’га ўт қўйишга уриниш содир бўлганидан кейин маълум қилган эди. Мазкур ҳодиса юзасидан Латвиянинг саккиз нафар фуқароси қўлга олинган. Эстония томони диверсияни Россия разведкаси уюштирганини иддао қилган.

 

Аввалроқ Эстония президенти Юлле Мадизе ҳукуматни Россия билан чегарани ёпиш масаласида ҳиссиётларга берилмасликка чақирган эди.

Россия Украинага йирик ракета ва дрон ҳужумини амалга оширди: саккиз киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ракета ва дрон ҳужумини амалга оширди: саккиз киши ҳалок бўлди

Россия Украинага 400 дан ортиқ дрон ва 110 дан зиёд ракета учирди. Уларнинг 27 таси баллистик ракеталар бўлган.

Европа етакчиларининг Москвага бориши хато бўлади — Зеленский

Европа етакчиларининг Москвага бориши хато бўлади — Зеленский

Украина президенти музокаралар учун нейтрал ҳудуд танланиши кераклигини таъкидлади.

2016 йилдан бери илк бор: Жанубий Кореяда вабо ҳолати қайд этилди

2016 йилдан бери илк бор: Жанубий Кореяда вабо ҳолати қайд этилди

Бемор касаллик аниқланишидан олдинги икки ой давомида хорижга чиқмаган.

Трамп Путин урушдан чарчаганини айтди ва Европа ҳамда Украинани келишувга чақирди

Трамп Путин урушдан чарчаганини айтди ва Европа ҳамда Украинани келишувга чақирди

АҚШ президенти Европа давлатларига Украинага миллиардлаб доллар сарфлаш ўрнига, маблағларни ўз эҳтиёжларига йўналтиришни маслаҳат берган.

Трамп, Си Цзиньпин ва Путин учрашди: “Тинчлик декларацияси” қабул қилинди

Трамп, Си Цзиньпин ва Путин учрашди: “Тинчлик декларацияси” қабул қилинди

Етакчилар ядровий хавфларни камайтириш бўйича мулоқот қилишга келишди. Бироқ ядровий арсенални қисқартириш юзасидан аниқ мажбуриятлар белгиланмади.

Жанубий Кореяда имтиҳон назорати кучайтирилди: 98 нафар абитуриент қоидабузарликка йўл қўйди

Жанубий Кореяда имтиҳон назорати кучайтирилди: 98 нафар абитуриент қоидабузарликка йўл қўйди

Назорат чоралари сунъий интеллект ёрдамида кўчириш билан боғлиқ можаро ортидан кучайтирилган.

Покистонда автобус ва газ ташувчи юк машинаси тўқнашди: 10 киши ҳалок бўлди

Покистонда автобус ва газ ташувчи юк машинаси тўқнашди: 10 киши ҳалок бўлди

Мамлакат президенти Осиф Али Зардорий ва бош вазир Шаҳбоз Шариф ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган.

Путин, Трамп ва Си Цзиньпиннинг учрашуви 1,5 соат давом этди: нималар муҳокама қилинди?

Путин, Трамп ва Си Цзиньпиннинг учрашуви 1,5 соат давом этди: нималар муҳокама қилинди?

Раҳбарлар якунда ОАВ учун қўшма баёнот бермаган.