1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Самарқандда ер талашган йигит пичоқланди

Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи эркак ер талашиб ёш йигитни пичоқлаб, ўлдирди. Бу ҳақда “Bu kun” кўрсатувида хабар қилинди.

Самарқандда ер талашган йигит пичоқланди

 

 

 Маълумотларга кўра, марҳум К.О. боғдорчилик қилиш учун фермер хўжалигидан 40 сотих ер олган ва унга керакли бўлган барча ҳужжатларни расмийлаштирган. Аммо унинг қўшниси ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, "ўзимники", деб даъво қилган.

 

 Маҳалла фаоллари уларнинг жанжалига 2–3 марта аралашиб, жойига бориб ўрганган. К.О. маҳалла раисидан рухсат олгач, ерга экиш учун кўчатлар тайёрлаган. Аммо қўшниси ер майдонига келса, уни ўлдиришини айтиб, пўписа қилган. Шундан сўнг у йигитга пичоқ санчиб ўлдирган.

 

Ушбу ҳолат жиноят ишлари бўйича Ургут туман судида кўрилган. Унда йигит суд томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “ж” банди билан айбли, деб топилиб, 18 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

 

 Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Қашқадарёда уй талашган отахон набирасини пичоқлаб қўйгани ҳақида хабар берилган эди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика