Ўзбекистон

Сайлов натижалари бўйича якуний қарорлар эълон қилинди

Сайланган 75 нафар депутат рўйхати ҳам маълум қилинган.

Сайлов натижалари бўйича якуний қарорлар эълон қилинди

 

Марказий сайлов комиссияси бир мандатли сайлов округлари бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайловининг натижалари тўғрисидаги қарор матнини ҳамда сайланган депутатлар рўйхатини эълон қилди.

 

Унга кўра, жорий йил 27 октябрда ўтказилган бир мандатли сайлов округлари бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови ўтган ва ҳақиқий деб топилган. Қарор билан, шунингдек, бир мандатли сайлов округлари бўйича Қонунчилик палатасига сайланган 75 нафар депутат рўйхатга олиниши белгиланган.

 

Шу билан бирга, МСК ягона сайлов округи бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига партиялар рўйхати асосида сайланган депутатларни рўйхатга олиш тўғрисидаги қарори ҳамда сайланган 75 нафар депутат рўйхатини ҳам эълон қилди.

 

Ҳужжатга мувофиқ, Қонунчилик палатасининг рўйхатга олинган депутатларига белгиланган тартибда гувоҳнома ва кўкрак нишонлари тарқатилади.

custom img

Миллий музей Марказий Осиёдаги энг йирик маданий лойиҳалардан бирига айланиши шубҳасиз — Саида Мирзиёева

Музейнинг меъморий концепцияси нуфузли Прицкер мукофоти соҳиби Тадао Андо томонидан ишлаб чиқилган.

custom img

Филиппинда паромдаги ёнғинда 35 киши ҳалок бўлди

Ёнган паромдан 30 кишининг жасади топилди. Қутқарувчилар кемага кириб, қидирув ишларини давом эттирмоқда.

custom img

Олмазорда 400 ўринли техникум ва янги касб-ҳунар маркази ташкил этилади

Шунингдек, хорижда ишлаш учун фуқароларни мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади.

custom img

Тошкентда тадбиркорлар учун гаровсиз кредит лимити 200 млн сўмгача оширилади

Йиғилишда Мискин ва Иброҳим ота маҳаллалари ҳудудидаги 305 гектарлик саноат зонасининг салоҳияти ҳам кўриб чиқилди.

custom img

Тошкентдаги 400 та маҳаллани обод қилиш учун 10 трлн сўмлик дастур ишлаб чиқилади

Пойтахтнинг Эски шаҳар ҳудудини комплекс ривожлантириш учун 1 ноябрга қадар ягона концепция ва аниқ лойиҳалар портфели ишлаб чиқилади.

custom img

Тошкентга келаси йили 10 млрд доллар инвестиция жалб қилинади

Инвесторларнинг муаммоларини идорама-идора юрмасдан, бевосита жойида ҳал қилиш учун янги иш тизими жорий этилади.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев “ТоshTech” техника университети фаолияти билан танишди

Университетда илк 400 талаба 100 фоиз давлат гранти асосида таълим олмоқда.

custom img

75 минг талаба хавфсизлиги таъминланади: Президент “Ёшлик” шаҳарчасидаги марказни кўрди

Вазиятлар маркази шаҳарчадаги 41 та талабалар ётоқхонасини қамраб олган. Тизим орқали талабаларнинг давоматини назорат қилиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш имкониятлари ҳам мавжуд.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"