Жамият

“Сен ***лар кайфингни қилиб юрсанг мен жавоб беришим керакми?” — Сирдарё Халқ банки раҳбари

Сирдарё вилояти “Халқ банки” АЖ бошлиғи Собир Таниқулов туман, шаҳар филиал раҳбарлари билан бўлиб ўтган йиғилишда ҳақоратли сўзлар ишлатган ва ходимларига тазйиқ ўтказган. Бу ҳақда  “Effect.uz” хабар бермоқда.

“Сен ***лар кайфингни қилиб юрсанг мен жавоб беришим керакми?” — Сирдарё Халқ банки раҳбари

 

Йиғилишда Таниқулов “инпспекция зиддияти” бўйича Марказий банкда бўлиб ўтадиган йиғилишда раҳбарлар орқасидан гап эшитадиган бўлса, уларга тегишли тартибда чора кўришини кескин тарзда тушунтирган.

 

“Агарда инпспекциянинг “конфликти” бўйича Марказий банкдан гап эшитадиган бўлсам онасини ** сан кларни ҳаммангни, п***лар ганлар , итараман агар гап эшитадагин бўлсам. Сен ифлослар кайфингни қилиб юрсанг мен жавоб беришим керакми?

Марказий банк йиғилишини тўхтатасан қандай қилиб бўлса ҳам ёки инспекцияни ёпасан на, . Агар Марказий банкда соат еттида бўлиб ўтадиган йиғилишда гап эшитадиган бўлсам кўрасан ҳамманг, ж*б “хует” қилдинг ҳаммаларинг индамаган сари, итараман ҳаммангни ҳали қараб тургин”, — деган сўзларни айтган Таниқулов.

 

Мазкур аудиоёзувга “Халқ банки” матбуот котиби Юнус Бўронов муносабат билдирди ва Собир Таниқуловнинг ушбу ёзувлари тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилаётгани ва қўшимча маълумот берилишини маълум қилди.

 

Сирдарё вилояти Халқ банки АЖ бошлиғи Собир Таниқулов аудиоёзувдаги сўзларига изоҳ берди:

 

“Бизга Марказий банк томонидан топшириқ бўлган эди, аммо топшириқлар айтилган вақтида бажарилмаган эди. Топшириқ бажарилмаганидан жаҳлим чиқиб, ҳолат устида айтилган сўзлар. Кейинчалик ходимлардан узр сўралган”, — деб қисқача изоҳ берди Таниқулов.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.