1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Сенат аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунни қабул қилди

Қонун билан айрим жиноятлар учун жазо чоралари оғирлаштирилмоқда.

Сенат аёллар ва болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунни қабул қилди

 

Аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш (115-модда);

 

➖ таклиф этилмоқда: 60 млн сўмгача жарима ёки 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари

ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;

➖ амалда: 15 млн сўмгача жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари)

 

Номусга тегиш ёхуд жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш (118, 119-моддалар);

 

➖ таклиф: 1-қисми 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, 2-қисми 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш;

➖ амалда: 1-қисми 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, 2-қисми 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш).

 

Шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш (121-модда);

 

➖ таклиф: 1-қисми 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш; 2-қисми 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш, оғирлаштирувчи ҳолатларда 5 йилдан 8 йилгача қамоқ жазоси.

➖ амалда: 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари)

 

16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш (128-модда);

 

➖таклиф: 2 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш. Оғирлаштирувчи ҳолатларда – 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;

➖ амалда: 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш

ёхуд озодликдан маҳрум қилиш)

 

16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш (129-модда);

 

➖ таклиф: 1-қисми 2 йилдан 3 йилгача озодликдан чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш; 2-қисми 3 йилдан 5 йилгача озодликдан чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш. Агар ўша ҳаракатлар зўрлик ишлатиб ёки қўрқитиб содир этилган бўлса – 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади;

➖амалда: 1-қисми 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; 2-қисми 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари)

 

Порнографик маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш (130-модда);

 

(таклиф: 3-қисм (вояга етмаган шахсга нисбатан содир этиш)

➖ 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш;

➖ амалда: 3-қисм (вояга етмаган шахсга нисбатан содир этиш) 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика