Ўзбекистон

Сентябрдан Аи-80 бензини ишлаб чиқарилиши тўхтатилади — “Ўзбекнефтгаз”

Энди босқичма-босқич юқори октанли бензин ишлаб чиқариш ва сотишга ўтилади

Сентябрдан Аи-80 бензини ишлаб чиқарилиши тўхтатилади — “Ўзбекнефтгаз”

“Ўзбекнефтгаз” 2025 йил сентябрь ойидан бошлаб Аи-80 маркали автобензинни ишлаб чиқаришни тўлиқ тўхтатишни режалаштирган. Компания 2026 йилдан бошлаб фақат юқори октанли Аи-92 ва Аи-95 бензинлари ишлаб чиқаришга ўтишни мақсад қилган.

 

Бу қарор "Ўзбекистон–2030" стратегиясининг “Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт” йили доирасида қабул қилинган Президент фармони асосида амалга оширилмоқда. 2024 йил бошида Энергетика вазирлиги ҳам Аи-80 бензинидан босқичма-босқич воз кечилишини маълум қилганди. Қирғизистон ва Тожикистон каби мамлакатларда бу бензин тури аллақачон тақиқланган.

 

Бухоро ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводлари орқали Аи-80 бензинининг ўрнини юқори сифатли ёнилғи босиб олади. Бухоро НҚИЗда присадка ёрдамида Аи-92 бензинининг церийали ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. Шу тариқа, компания ишлаб чиқариш таннархини пасайтириш ҳамда экологик талабларга мос ёнилғи ишлаб чиқаришни мақсад қилган.

 

2025 йилда жами 1 миллион 30 минг тонна бензин ишлаб чиқарилиши режалаштирилган бўлиб, шундан 487 минг тоннаси Аи-80 ва 543 минг тоннаси Аи-92+ бўлади. Сентябрь ойидан бошлаб эса фақат юқори октанли бензин ишлаб чиқарилади. Шу тариқа, Аи-80 маркали бензин захиралари 2025 йил охиригача тўлиқ тугатилади.

Ар-Риёддаги халқаро аэропортга ҳужум: икки нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

Ар-Риёддаги халқаро аэропортга ҳужум: икки нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

Ҳодиса вақтида аэропортда яна 20 нафарга яқин ўзбекистонлик бўлган.

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

Ташқи ишлар вазирлиги томонларни кескинликни кучайтирмасликка чақирди.

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Пойтахтда дарахтларнинг сони, тури, ёши, ҳолати ва жойлашуви ҳисобга олиниб, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар реестри шакллантирилади.

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Юк машинасининг тормоз тизимида носозлик юзага келиб, еттита автомобиль билан тўқнашган.

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Фермерлар кенгаши ҳоким фермерларга босим ўтказгани ҳақидаги хабарлар ортидан мурожаат йўллаган.

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Фирибгарлар кассаларда чипта қолмаганини айтиб, йўловчиларга уларни бир неча баробар қиммат нархда таклиф қилмоқда.

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

Шунингдек, Фуқаролик авиацияси агентлиги кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди.