Сиёсат

Шакарли ичимликлар турли касалликлар ривожланиш хавфини оширади

Ҳар йили дунё бўйлаб 8 миллиондан ортиқ одам нотўғри овқатланиш билан боғлиқ сабабларга кўра вафот этади.

Шакарли ичимликлар турли касалликлар ривожланиш хавфини оширади

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили дунё бўйлаб 8 миллиондан ортиқ одам нотўғри овқатланиш билан боғлиқ сабабларга кўра вафот этади.

 

Инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатадиган маҳсулотлар орасида турли газланган ширин ичимликлар, айниқса, ёшлар ўртасида тобора оммалашиб бормоқда. Уларнинг зарари ёш организмда дарров сезилмаслиги мумкин, аммо вақт ўтиб, бундай ичимликларни мунтазам равишда истеъмол қилишнинг оқибатлари аянчли бўлиши мумкин.

 

Ширин, яъни таркибида шакар, ширинлантирувчи ёки шакар ўрнини босувчи моддалар мавжуд бўлган ичимликларни истеъмол қилиш калорияларнинг кўпайиши, ортиқча вазн, семизликни келтириб чиқариши мумкин. Бунинг оқибатида эса қандли диабет, юрак-қон томир касалликлари ва бошқа юқумли бўлмаган хасталиклар ривожланиш хавфи ортади.

 

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, таркибида шакар бўлган ва шакар бўлмаган ширин ичимликларни истеъмол қилиш кунига 250 миллилитрга кўпайиши семизлик ривожланиш эҳтимолини мос равишда 12 фоиз ва 21 фоизга, қандли диабет 2 турини 19 фоиз ва 15 фоизга, артериал гипертонияни 10 фоиз ва 8 фоизга ва барча сабабдан ўлимни 4 фоиз ва 6 фоизга оширади.

 

Хусусан, шакарли ичимликларни кўп истеъмол қиладиган болаларда уни кам истеъмол қиладиган болаларга нисбатан ортиқча вазн ёки семириш эҳтимоли юқорироқ бўлади. Шунингдек, шакарга бой ичимликлар ва озиқ-овқатлар одамлар, айниқса, болалар, ўсмирлар ва ёшлар расионида ортиқча калорияларнинг асосий манбаи бўлиши мумкин.

 

custom img

Халқаро ишонч: Ўзбекистон БМТ конгрессига мезбонлик қилади

Саида Мирзиёева Абу-Дабида ўтказилган Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича 15-конгрессида иштирок этди.

custom img

Саида Мирзиёева Абу-Дабида БАА Президенти билан учрашди

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболларни муҳокама қилди.

custom img

Қозоғистондаги ҳарбийлар ҳалокати: Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади

Ўзбекистон Президенти Каспий денгизидаги машғулотларда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат тилади.

custom img

С5+1 учрашуви Самарқандда: Марко Рубио Ўзбекистонга келади

АҚШ Давлат котиби 100 дан ортиқ Америка компанияси вакилларидан иборат делегацияга бошчилик қилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хитой делегациясини қабул қилди

Томонлар ўртасида инфратузилма, инвестиция ва “яшил” саноат йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Грузия Поти ва Анаклия портлари инфратузилмасидан самарали фойдаланиш орқали транспорт алоқаларини ривожлантиришни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ва олдинда турган якуний вазифаларни муҳокама қилди.

custom img

Саида Мирзиёева “BlackRock” раҳбарияти билан учрашди

Учрашувда 2027 йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"