1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Шавкат Мирзиёев "Отан корғаушилар" монументига гул қўйди

Қозоғистон халқига ҳурмат-эҳтиром билдирилди.

Шавкат Мирзиёев "Отан корғаушилар" монументига гул қўйди

 

 

Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Нур-Султон шаҳрига жўнаб кетганди.

 

 Давлатимиз Шавкат Мирзиёев бугун, 6 декабрь куни Нур-Султон шаҳридаги "Отан корғаушилар" ("Ватан ҳимоячилари”) монументига гул қўйди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

 

 

Ушбу ёдгорлик Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган қозоғистонлик жангчилар хотирасига бағишлаб бунёд этилган. Унинг баландлиги 37 метр. Монумент марказида Ватан тимсоли - она тасвирланган.

 

 

Хорижий давлатлар раҳбарлари бу ёдгорликка гул қўйиб, Қозоғистон халқига ҳурмат-эҳтиромини билдирадилар.

 

 

Эслатиб ўтаимз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев йил охирига қадар Қозоғистонга бориши ҳамда Нурсултон Назарбоев номидаги халқаро аеропортда кутиб олингани ҳақида хабар берилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика