Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган музей ҳақида нималарни биласиз?

Айни пайтда Президент расмий ташриф билан Саудия Арабистонида бўлиб турибди.

Шавкат Мирзиёев ташриф буюрган музей ҳақида нималарни биласиз?

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун Мусулмон олами лигаси назоратидаги Пайғамбар ҳаёти ва Ислом цивилизацияси халқаро кўргазмаси ва музейига ҳам ташриф буюрди. Мазкур музей Мусулмонлар Дунёси Лигаси (МWЛ) назоратида остидаги Ислом музейларининг биринчисидир.

 

Мадинадаги Пайғамбарлар жоме масжиди ёнида жойлашган музей 24 соат давомида очиқ бўлиб, Ислом олами тарихи ва Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) ҳаётига бағишланган. 

 

Кўргазмада ўнлаб расмлар ва интерактив дисплейлар мавжуд. Айни пайтда ташриф буюрувчилар учун етти — араб, инглиз, испан, урду, француз, турк ва индонез тил мавжуд. Шунингдек, бу ерда 4DХ театри ҳам бор. Унда Пайғамбар ҳаёти ҳақида бир қатор фильмлар намойиш этилади.

 

Кўргазмадаги 25 та павилондан бири Исломдаги аёллар тарихига бағишланган бўлиб, ҳақиқат ва эзгулик тўғрисида хабар беради. Павилон, шунингдек, болаларнинг Пайғамбар ҳаётидаги аҳамиятини ҳам ёритиб беради. Улар билан қандай ўйнагани ва уларни қандай қилиб энг яхши тарзда тарбиялаш борасида берган маслаҳатлари ҳақида ҳикоя қилади.

 

Бошқа бир павилонда 3Д, виртуал реаллик ва кенгайтирилган реаллик технологиялари Пайғамбарнинг шахсий нарсаларини, шу жумладан, мебеллари, кийимлари, пойабзаллари ва ҳатто тароқларининг тафсилотларини қайта қуриш ва тавсифлаш учун ишлатилади.

 

Бошқа бир павилон Аллоҳнинг 99 исмига бағишланган бўлиб, унда ҳар бир исм нимани англатишини ва унинг инсоният билан боғлиқлигини тушунтиради. Худди шу павилонда космосга бағишланган экспонатлар, турли хил астрономик объектларнинг Ислом ва инсоният билан алоқадорлигидан сўзлайди. Шунингдек Ернинг географиясига бағишланган кўргазмалар бор.

Бошқа бир павилон бошқа пайғамбарларнинг ҳаётига бағишланган бўлиб, уларнинг хусусиятларини Қуръон ва Суннатда баён қилинганидек, уларнинг ҳаётлари ҳақида қисқача маълумот беради. Бу ерда сиз пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг туғилишидан то ўлимигача бўлган ҳаётидаги энг муҳим воқеаларни кўриб чиқишингиз мумкин. Бу интерактив экранлардан фойдаланган ҳолда, 1 400 йил олдин ҳаёт пайтида Макка ва Мадинага ташриф буюрувчиларни қайтариб беради.

 

Маълумот ўрнида: Музей икки қават бўлиб, 5000 квадрат метрни ташкил этади. Бу ердаги 25 та асосий павилон Муҳаммад алайҳиссалом ва бошқа пайғамбар ҳаётини акс эттиради. Шунингдек, ташриф буюрувчилар Пайғамбаримиз давридан мерос бўлиб қолган 500 та қадимий буюмларни томоша қилиш мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз,  Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетгани, Мадинаи мунавварага етиб бориб, ташрифини бошлагани, Президент Масжидун Набавийда намоз ўқигани ва Пайғамбар алайҳиссалом қабрини зиёрат қилгани ҳақида хабар берилганди. 

custom img

Аграр соҳада молиявий қўллаб-қувватлаш: айрим йўналишларга субсидиялар берилади

Пахта етиштириш, пахта-тўқимачилик кластерлари, ем-хашак экинлари ва совитилган гўшт импортини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар ажратилади.

custom img

Коммунал хўжалиги ходимлари учун: Ўзбекистонда янги фахрий унвон таъсис этилди

Уй-жой коммунал хўжалиги соҳасини ривожлантиришга ҳисса қўшган ва аҳолига хизмат кўрсатишни яхшилашда алоҳида хизмат кўрсатган ходимлар тақдирланади.

custom img

Тошкент халқаро метрология мактабига мезбонлик қилмоқда

BIPM–COOMET UTC SUMMER SCHOOL халқаро ёзги мактаби ўз ишини бошлади.

custom img

Глобал инновация индекси: Ўзбекистон 139 та давлат орасида 77-ўринни эгаллади

Мамлакат ўтган йилги натижасига нисбатан икки поғона юқорилаган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Масъуд Пезешкиённи таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Эрон Президентлари минтақавий кун тартиби ҳамда бўлажак тадбирлар режаси юзасидан ҳам фикр алмашди.

custom img

Ботаника боғидаги дарахтлар кесиляптими? Фанлар академияси изоҳ берди

Тошкент Ботаника боғидаги дарахт кесиш ва қазиш ишлари ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди.

custom img

4 йилда 445 та иш: 14 ёшгача бўлган болаларни зўрлаш ҳолатлари бўйича статистика эълон қилинди

Парламентда болаларни ҳимоя қилиш ва жазоларни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

22 нафар ўқувчи заҳарланди: мактаб ёнидаги пахта даласига дори сепилган

Ғузорда пахта даласига эрта етилишни таъминлаш мақсадида дори сепилгани ортидан ўқувчиларда кўнгил айниши ва бош оғриғи кузатилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"