Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди
Мулоқот якунида кўп томонлама ҳамкорлик самарадорлигини оширишга қаратилган ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.


Президент Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг саккизинчи саммитида иштирок этиш учун 11 ноябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Саммитда Кенгаш доирасидаги кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, савдо, инвестиция, “яшил” иқтисодиёт, рақамли технологиялар, транспорт ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Мулоқот якунида кўп томонлама ҳамкорлик самарадорлигини оширишга қаратилган ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.
Давлатимиз раҳбари ташриф доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев Истанбул шаҳрида ўтказиладиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун 11-12 ноябрь кунлари Туркия Республикасида ташриф билан бўлиши ҳақида хабар берилганди.







