Жаҳон

Шимолий Корея иқлим ўзгариши туфайли очарчилик ёқасига келиб қолди

Шимолий Корея раҳбари  Ким Чен Ин қишлоқ хўжалиги экинларини йўқ қилган сув тошқинлари ва қурғоқчиликдан кейин иқлим ўзгаришига қарши “шошилинч чоралар” кўришга чақирди. Сиёсатчи  давлат амалдорларига Сиёсий Бюро йиғилишида "ғайритабиий иқлим" оқибатларига қарши курашишни буюрди. Шунингдек,  сўнгги йилларда глобал исиш хавфи кучайганини таъкидлади.

Шимолий Корея иқлим ўзгариши туфайли очарчилик ёқасига келиб қолди

 

Сўнгги йилларда Шимолий Корея кучли сув тошқинлари остида қолди. Ҳозирда қишлоқ хўжалиги соҳаси ўта заифлашиб, мамлакат очарчлик ёқасига келиб қолди. Пандемия даврида иқтисодиётнинг бу секторида аҳвол янада оғирлашган. 

 

Шимолий Корея давлат телеканали маълумотларига кўра, августда мамлакатнинг шимоли-шарқий ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши кузатилган.  Оқибатида 1 минг 170 та уй вайрон бўлган ёки сув остида қолган. 5000 киши хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган.

 

Сиёсий Бюро йиғилишида  Ким амалдорлардан ўзгараётган иқлим шароитида ер ресурсларидан самарали фойдаланишга эътибор қаратишни сўраган.

 

У мансабдорларни дарёларни яхшилаш, эрозияга қарши ўрмонларни тиклаш, тўғонларни сақлаш ва қирғоқлар қуриш лойиҳаларини талаб қиладиган "улкан режа” ишлаб чиқишга чақирган. Шунингдек, тошқинларни бошқаришнинг барқарор инфратузилмасини яратишга буйруқ берган.

 

Шимолий Корея ҳудуди асосан тоғлардан иборат. Шу сабабли қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар нисбатан кам.  Кўп фермерларда қишлоқ хўжалиги техникаси йўқ.

 

Юқоридаги омиллар туфайли бугунги кунда Шимолий Корея аҳолисининг учдан бир қисми ёрдамга муҳтож.

 

 

Мафтуна Режаббоева

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Путин музокараларга рози бўлди: Россия, Украина ва АҚШ учрашуви кутилмоқда

Кремль музокаралар 10 ноябрь ёки ундан кейин Абу-Дабида ўтказилиши мумкинлигини маълум қилди.

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

Нетаняху Эронга зарбаларни қайта бошламоқчи — FТ

АҚШ эса сайловларгача кескин чоралар кўришни истамаяпти.

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

Икки ойда 400 миллиард доллар: АҚШ қарзи ўсишда давом этмоқда

АҚШнинг давлат қарзи 40,4 триллион долларга етди.

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ ёрдамисиз Украина бугун мавжуд бўлмас эди — Рубио

АҚШ Давлат котиби Вашингтон ёрдамисиз Украина суверен давлат сифатида мавжуд бўлмаслиги мумкинлигини айтди.

“Адашаётган бўлишни истардим”: Вучич учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди

“Адашаётган бўлишни истардим”: Вучич учинчи жаҳон уруши хавфи ҳақида огоҳлантирди

Сербиянинг собиқ президенти Европа давлатларининг тезкор қуролланиши учинчи жаҳон уруши хавфини кучайтириши мумкинлигини айтди.

300 мингдан ортиқ виза бекор қилинди: Вашингтон сабабини тушунтирди

300 мингдан ортиқ виза бекор қилинди: Вашингтон сабабини тушунтирди

Трамп маъмурияти АҚШда иммиграция сиёсатини қатъийлаштирмоқда.

Глобал исиш тезлашмоқда: олимлар огоҳлантирди

Глобал исиш тезлашмоқда: олимлар огоҳлантирди

Ер экотизимлари ҳалокатли нуқтага яқинлашаётгани маълум қилинди.

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Буюк Британия Саудия Арабистонига қирувчи самолётлар юборади

Ҳусийлар ҳужуми кучайди: Буюк Британия Саудия Арабистонига қирувчи самолётлар юборади

Самолётлар фақат мудофаа вазифасини бажариши ва ҳусийларга қарши ҳужумларда қатнашмаслиги билдирилди.