Сирдарёда беш кунлик чақалоғини 5 минг долларга сотаётган она ушланди
Сирдарёда ўз фарзандини сотаётган она ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.


Маълум қилинишича, Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда ТЕҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Гулистон шаҳар ҳудудида тадбир ўтказилган. Унда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро Б.С ўзининг 2021 йил 8 октябрь куни туғилган фарзандини 5 000 АҚШ доллари эвазига сотаётган вақтда ушланди ва ундан кимёвий ишлов берилган пуллар далилий ашё сифатида олинган.
Қайд этилишича, фуқаро Б.С.нинг вояга етмаган фарзанди Сирдарё вилоятидаги болалар уйига топширилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Сурхондарёда боласидан воз кечган она қамалгани, Тошкентда эгизак чақалоқларни ўғирламоқчи бўлган аёлларга ҳукм ўқилгани, Сурхондарёда 1 ёшли чақалоғини, Тошкентда фарзандини 18 минг долларга сотган аёл қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.







