Cаломатлик

“Smart pinky”. Смартфон фойдаланувчилари орасида бармоқнинг деформацияси кучаймоқда

Бармоқларингизга диққат билан қаранг. Улардан бирортасининг эгилганини сездингизми? Бу шуни англатадики, сиз “Smart pinky”, яъни "ақлли кичик бармоқ" синдромига чалингансиз. Бу нима дегани?

“Smart pinky”. Смартфон фойдаланувчилари орасида бармоқнинг деформацияси кучаймоқда

 

Мазкур касалликда кичкина бармоқнинг қийшайиши кузатилади. Агар сизда шундай бўлса, демак сиз смартфондан доимий фойдаланиш билан боғлиқ деформацияга учраганлар тоифасига кирасиз.

 

Мутахассислар смартфонлардан фойдаланишнинг бармоқларга таъсиридан огоҳлантиришади, чунки вақт ўтиши билан у жиддий муаммога айланиши мумкин.

 

Биз мобил қурилмадан турли мақсадларда фойдаланамиз. Мисол учун, фотосуратларни ижтимоий тармоқларга жойлаштиришдан тортиб, янгиликларни ўқишгача.

 

Хуллас, айни даврда кўпчилигимиз бўш вақтимизнинг қарийб 90 фоизини қўлимиздаги телефон билан ўтказамиз. Деярли танамизнинг бир қисимига айланиб улгурган смартфон бармоқларимизнинг қийшайишига сабаб бўлмоқда.

 

Бу ғалати ёки кулгили эшитилиши мумкин, бироқ бундан олдин диққат қилишингизни сўраймиз.

 

Сиз телефонни қайси қўлингизда кўпроқ тутасиз? Ўнгда бўлса, унда ўнг қўлингизнинг жимжилоқ бармоғини чап қўлингизнинг жимжилоғи билан солиштиринг. Хўш, сезилдими?

 

Қийшайиш кўпроқ кичкина бармоқларда кузатилади, сабаби смартфонни тутганимизда унинг оғирлигини жимжилоққа йўналтирамиз, бошқа бармоқлар билан эса бошқарувларни амалга оширамиз ёки ён томонидан ушлаймиз.

 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, смартфондан ортиқча фойдаланиш мушакларнинг ишига таъсир қилади. Яъни жимжилоқ телефон остида турган ҳолда узоқ қолиши нафақат бармоқнинг қийшайиши, балки билак мускулларининг мунтазам оғриб туришига сабаб бўлади. Бунда нерв зарар кўриши, панжанинг ҳаракатланишида нуқсон пайдо бўлиши мумкин.

 

Тўғри, бу жуда жўн нарса бўлиб кўриниши мумкин, бироқ мана шу жўнликни организмингизга таъсир қилишига бефарқ бўлмаслигингиз лозим. Бунинг учун сиз вақти-вақти билан махсус машқларни мунтазам тарзда бажаришингиз керак:

Бармоқларингизни эгиб, ёзинг, сўнг бирма-бир тортиб чиқинг. Кейин мушт қилиб тугиб, қаттиқ қисиб, қўйиб юборинг. Мазкур машқларни беш марта бажариш керак. Кунига эса 5 марта такрорлаган маъқул. Смартфондан фойдаланиш вақтида эса жимжилоқни қурилма остидан эмас, ён тарафидан қўйган маъқул.

 

Яна ҳам яхши даво, қурилмани четга қўйиб, танангизга дам беришдир. Бу бир тарафдан бармоқларингизга фойда, бошқа тарафдан эса асабингизнинг тинчланишига ёрдам беради.

 

Оламгир Абдиев

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

Фарғонада болалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилади

8-12 июнь кунлари тиббий акция доирасида Фарғона шаҳрида республиканинг етакчи шифокорлари болаларни кўрик ва диагностикадан ўтказади.

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Янги саратон дориси 15 та беморда ўсмаларни бутунлай йўқ қилди

Тадқиқот 11 мамлакатда ўтказилган бўлиб, унда бош ва бўйин саратонига чалинган 102 нафар бемор иштирок этган.

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

“Цикада” вируси Ўзбекистонга хавф солмоқдами?

Санепидқўм вакили Нурмат Отабеков вазият юзасидан изоҳ берди.

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

“Smart pinky”. Смартфон фойдаланувчилари орасида бармоқнинг деформацияси кучаймоқда | Zamon.uz