Ўзбекистон

Судьялик лавозимларига қайта тайинловлар амалга оширилди

Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида Тошкент шаҳри ва бошқа ҳудуд судларида қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши хабар берди.

Судьялик лавозимларига қайта тайинловлар амалга оширилди

 

Кенгаш қарорига билан: 

Худоберди Холиқов - ваколат муддати даврининг беш йил муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона туман судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Фаррух Қаҳоров - ваколат муддати даврига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Бухоро туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг раиси лавозимидан озод этилди.

Мақсуд Райимов - ваколат муддати даврининг беш йил муддатига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Жиззах вилояти жиноят ишлари бўйича Мирзачўл туман судининг раиси лавозимидан озод этилди.

Адиз Авезов - ваколат муддати даврига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Қизилтепа туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Муроджон Мирзажонов - ваколат муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод этилди.

Акмал Мирзаханов - ваколат муддати даврига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди раисининг ўринбосари лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Бектемир туман судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Сардорбек Содиков - ваколат муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод этилди.

Қахрамон Мирсафаев - ваколат муддати даврига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Санжар Махаметов - ваколат муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Толибжон Обидов - ваколат муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг раиси лавозимидан озод этилди.

Алишер Жалилов - ваколат муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод этилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Судьялик лавозимларига қайта тайинловлар амалга оширилди | Zamon.uz