Ўзбекистон

Сурхондарёда 4 нафар йигит аварияда вафот этди

Автомашинани “права”си йўқ ўсмир бошқарган.

Сурхондарёда 4 нафар йигит аварияда вафот этди

Сурхондарё вилоятининг Олтинсой туманида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақида вилоят ИИББ ЙҲХБ хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 3 июль куни Олтинсой тумани Жиллибулоғ маҳалласи ҳудудида юз берган. 2006 йилда туғилган ўсмир ўзига тегишли бўлмаган Ласетти русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳолда бошқариб, 4 нафар дўстлари билан бирга тунги соат 22.30 лар атрофида вилоятнинг Олтинсой туманига борган.

 

Йигитлар шу куни тахминан 23.40 ларда туманнинг Жиллибулоғ маҳалласи ҳудудидан ўтган йўлда бошқарувни йўқотиб, бетон устунга бориб урилган. Ҳодиса оқибатида машина салонида бўлган 2005 йилда туғилган йўловчилардан икки нафари олган тан жароҳати билан воқеа жойида вафот этган.

 

Яна икки нафари эса олган оғир тан жароҳатлари билан туман шошилинч тиббий хизмат бўлимига ётқизилади. Бироқ улар ҳам кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, касалхонада вафот этишган.

custom img

Президент Тошкент–Самарқанд пуллик автомагистрали қурилишига тамал тоши қўйди

Янги автомагистраль ишга тушгач, Тошкент–Самарқанд йўли 5 соатдан 2,5 соатгача қисқаради.

custom img

Тошкентда тадбиркордан 360 минг доллар ундирмоқчи бўлган шахс ушланди

Гумонланувчи қурилиш жараёнига сунъий тўсқинлик қилмаслик эвазига пул талаб қилган.

custom img

Тошкентда уй ёниб кетди

Ёнғин оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган.

custom img

Самарқандда ЙПХ машинаси одам уриб юборди

Ҳодиса оқибатида 75 ёшли пиёда вафот этган.

custom img

«Ўзбекнефтгаз» собиқ раҳбари Баҳодир Сиддиқовнинг иши судга оширилди

Судланувчиларга талон-торож, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа қатор моддалар бўйича айблов қўйилган.

custom img

"Чорвоқ меники" деб пляжларни бўлиша олмаган жиноий гуруҳ ушланди

Тезкор тадбирлар давомида жами 13 нафар гумонланувчи қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.

custom img

Қашқадарёда келинини ўз жонига қасд қилиш даражасига етказган қайнона 5 йилга қамалди

Аёл доимий равишда келинини ҳақорат қилган, калтаклаган ва ота-онаси билан мулоқотини чеклаган.

custom img

Қозоғистон Ўзбекистондаги янги элчисини тайинлади

Тегишли қарор Қозоғистон Президенти томонидан имзоланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"