1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Сурхондарёда ноқонуний ҳужра ташкил қилган шахс ушланди

У вояга етмаган болаларга ноқонуний диний таълим бериб келган.

Сурхондарёда ноқонуний ҳужра ташкил қилган шахс ушланди

 

Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, Денов туманда яшовчи Э.Султон (исм шариф ўзгартирилган) 2021 йилнинг январь ойидан бошлаб уйида вилоятнинг бошқа туманларида истиқомат қилувчи мактаб ёшидаги вояга етмаган болаларга диний адабиётлардан ноқонуний диний таълим бериб келаётганлиги аниқланиб, адабиётлар холислар иштирокида тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб олинган.

 

Ҳолат юзасидан хужжатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисдаги кодекснинг 241-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

 

Жорий йил 10 январь куни Жиноят ишлари бўйича Денов туман суди томонидан Э.Султоннинг оилавий шароитини ҳисобга олиб, энг кам ойлик иш ҳаққининг 10 (ўн) баробари яъни 2 миллион 700 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарёда хонадонида ҳужра ташкил этган она-бола аниқлангани ҳамда Тошкентда вояга етмаганларга ноқонуний диний таълим берган йигит 15 суткага қамалгани ҳақида хабар берилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика