Жамият

Табиий газ учун тўловлар онлайн тизимга ўтказилмоқда

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ барча истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида, фойдаланилган табиий газ учун тўловларни онлайн тизимига ўтказмоқда. Бу ҳақда акциядорлик жамияти матбуот хизмати маълум қилди.

Табиий газ учун тўловлар онлайн тизимга ўтказилмоқда

 

 

Маълум қилинишича, газ учун тўловларни уйдан чиқмаган ҳолда “Payme”, “Oson”, “Click”, “Paynet” мобил тўлов тизимлари орқали, шунингдек, жойлардаги тижорат банкларининг тўловларни қабул қилиш пунктлари ва кўплаб маҳаллаларда фаолият юритаётган “Paynet” шохобчалари орқали амалга ошириш имконияти мавжуд. 

 

“Шунинг учун, истеъмолчилар тўловни амалга оширишда газ таъминоти ташкилотларига бориб, қимматли вақтларини кетказишга ҳожат йўқлиги маълум қилиниб, яратилган имкониятлардан кенг фойдаланиш тавсия этилади”, - дейилади хабарда.

 

Қайд этилишича, фаолият олиб бораётган шахобчалар ва мобил иловалар орқали кўрсатилган хизматлар учун тўловларни “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ўз зиммасига олган бўлиб, ушбу жараён барча тўлов тизимлари билан тегишли шартномалар асосида амалга оширилмоқда. Аҳоли томонидан амалга оширилаётган тўловлар ортиқча фоизларсиз қабул қилинади.

 

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёев истеъмолчиларни нефть ва газ ресурслари билан барқарор таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказгани, стратегик ташкилотларга газ учун оширилган коэффициент бекор қилингани ҳамда табиий газ энди огоҳлантиришсиз ўчирилмаслиги ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Табиий газ учун тўловлар онлайн тизимга ўтказилмоқда | Zamon.uz