
Халқимиз офтоб урганида қатиқ ичишни жуда фойдали, деб билади. Дарҳақиқат, у ичимликлар ичида энг фойдалиси ҳисобланади. Қатиқ организмга ижобий таъсир қилиш билан биргаликда, турли хил касалликларни енгишга ҳам ёрдам беради. Қатиқнинг қандай фойдали хусусиятлари ва хоссалари бор?
Қатиқда кўп миқдорда А, C, D, B витаминлари, минерал тузлар, оқсиллар, ёғлар ва органлар фаолиятини нормаллаштирувчи сут кислотасини ҳосил қиладиган замбуруғлар борлиги аҳамиятли. Қатиқ ўзининг бой таркиби туфайли организмда пайдо бўладиган турли касалликлар ва инфекцияларга қарши курашувчи иммун ҳужайраларини ишлаб чиқаради.
У осон ҳазм бўлади. Негаки, таркибидаги сут кислотаси оқсилнинг парчаланишига ёрдам беради. Шунингдек, қатиқ аллергия чақирмайди. Зеро, сут таркибида кўплаб аллергия қўзғатувчилар бўлиб, улар ачитиш жараёнида йўқолади. Шу сабабли, қатиқ ёш болалар учун ҳам асосий озуқа ҳисобланади. У иссиқ кунларда нафақат очликни, балки ташналикни ҳам қондиради.


