Кучли ёмғирдан сўнг икки ёш чўпон Чашма қишлоғи яқинидаги адирлардан оқиб келаётган чорва молларини селдан қутқариб қолишга ҳаракат қилган, бироқ охир-оқибат ўзлари ҳам офат қурбонига айланган.
Бундан ташқари, Қоратоғ дарёси сатҳи кўтарилиб, атрофдаги турар-жой биноларини сув босиши хавфи туғилди. Ҳозирда фавқулодда комиссия воқеа жойида ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Косонсойда сел келиши оқибатида 8 киши вафот этгани ҳақида хабар берилганди.


