Жорий йилнинг 13-14 сентябрь куни Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 1-сонли боғчада 3 нафар, 10-сонли боғчада 14 нафар ҳамда 37-сонли боғчада бир нафар тарбияланувчилар бирламчи ич бузилиши ташхиси билан шифохонага тушган.
Маълум қилинишича, ҳозирда барча тарбияланувчилар шифокорлар назоратида.
Мактабгача таълим агентлиги якуний экспертиза хулосаси тақдим этилганидан сўнг, ўрнатилган тартибда қўшимча маълумот бериши маълум қилинди.


