Тошкентда 27 ёшли йигит имконияти чекланган қизни нега калтаклади?
Тошкент шаҳрида 27 ёшли йигит кар-соқов қизни калтаклади. Шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.


Қайд этилишича, видео Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўрганилган. Жанжаллашган фуқароларнинг шахслари аниқланган.
Маълум бўлишича, 20 август куни соат 08:00 да Чилонзор тумани «Шарқ» маҳалласи ҳудудида 22 ёшли М.М. ва 27 ёшли У.К. ўртасида пул сабабли жанжал келиб чиққан. Бадан шикастлари оғирлиги даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Тергов олди текшируви натижаларига кўра зарур чоралар кўрилиши маълум қилинган.







