Ўзбекистон

Тошкентда Cobalt 3 кишини уриб юборди

Ҳодиса оқибатида бир киши вафот этган.

Тошкентда Cobalt 3 кишини уриб юборди

 

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида 28 май куни одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Автоҳалокат соат 21:30 ларда Бектемир тумани Бектемир йўли кўчасида юз берган. 1996 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.М. Cobalt русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, йўл четида ҳаракатсиз тўхтаб турган Ваз-2105 русумли автомашина билан тўқнашган. Шундан сўнг бошқарувни йўқотиб, йўл четидан ҳаракатланиб кетаётган 3 нафар пиёдаларни уриб юборган.

 

ЙТҲ оқибатида 2 нафар пиёда ҳамда Cobalt ҳайдовчисига тан жароҳати олганлиги сабабли тиббий ёрдам кўрсатилган. Бироқ 1997 йилда туғилган пиёда A.X. олган тан жароҳатлари сабабли касалхонада вафот этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

 

custom img

Ўзбекистонда 1,4 млн тонна маиший чиқинди олиб чиқилиб, утилизация қилинди

“Долзарб 40 кунлик” тозалик тадбирлари доирасида ҳудудлардан кунига 30–40 минг тонна чиқинди олиб чиқилди.

custom img

Истанбулда адашиб масжидга келиб қолган 13 ёшли ўзбекистонлик қиз онасига топширилди

Масжид имоми хабар бергач, дипломатлар вояга етмаган болани консулхонага олиб келиб, унинг яқин қариндошлари билан боғланган.

custom img

Шавкат Мирзиёев мактаб ўқувчилари, устоз ва ота-оналарни Билимлар куни билан табриклади

Давлат раҳбари янги ўқув йили таълим тизимида янги маърифий юксалиш йили бўлишига умид билдирди.

custom img

Ўзбекистон Президентининг Қирғизистонга амалий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди. Ташриф доирасида ШҲТ саммити, “ШҲТ плюс” учрашуви ва қатор икки томонлама музокаралар ўтказилди.

custom img

Зироат Мирзиёева Бишкекдаги маданий тадбирларда иштирок этди

ШҲТ саммити доирасида қирғиз халқининг санъати ва анъаналари намойиш этилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди

Мусобақаларда 90 дан ортиқ мамлакатдан 3 мингдан зиёд спортчи иштирок этмоқда.

custom img

Шавкат Мирзиёев номига Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан хориждан табрик мактублари келмоқда

Хорижий ҳамкорлар ўз мактубларида Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ва халқаро майдондаги фаол ролини юқори баҳолаган.

custom img

Ўзбек тилини ўрганиш халқаро даражага чиқмоқда

Оксфорд талабалари учун Ўзбекистонда Ёзги мактаб ўз ишини бошлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"