Ўзбекистон

Тошкентда креатив иқтисодиёт бўйича анжуман ўтказилади

У октябрь ойи бошида бўлиб ўтади.

Тошкентда креатив иқтисодиёт бўйича анжуман ўтказилади

“Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон анжуманининг Тошкент шаҳрида ўтказилишига тайёргарлик кўришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, 2024 йил 2–4 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида Креатив иқтисодиёт бўйича IV Бутунжаҳон анжумани ўтказилади.

 

Бутунжаҳон анжуманига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита тузилади ҳамда чора-тадбирлар режаси тасдиқланади.

 

Ўзбекистонда 2030 йилгача креатив иқтисодиётни ривожлантириш концепцияси ҳамда уни 2025–2026 йилларда амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳаси Бутунжаҳон анжумани якуни бўйича ишлаб чиқилади.

 

Бутунжаҳон анжумани доирасида Француз маданият маркази, Миллий реставрация маркази лойиҳалари, шунингдек, Абулқосим мадрасаси ва “Оҳунгузар” маданий мерос объектида креатив иқтисодиёт кластерларини яратиш лойиҳалари тақдимотлари ўтказилади.

custom img

Самарқанддаги мактабда аёл 1-синф ўқувчисига ҳужум қилди

Синфдошлар жанжаллашиб қолгани ортидан, болалардан бирининг онаси мактабга келиб жанжал кўтариб, болаларга ташланган.

custom img

Навоий ИЭСда 870 млн. кубметр табиий газ захирасини тежаш имконияти яратилади

Шунингдек, йилига қўшимча 4,8 млрд. киловатт-соат электр энергияси, 200 Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилади.

custom img

Тошкент вилоятидаги боғчада болани ҳақорат қилиб урган тарбиячи ишдан бўшатилди

Тарбиячи боланинг ухламаганидан норози бўлиб, уни “урод” деб ҳақорат қилган ва урган.

custom img

Инсон ҳуқуқлари ва бюджет сиёсати: Тошкентда уч кунлик халқаро семинар ўтказилмоқда

Тадбирда 20 дан ортиқ вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда халқаро экспертлар иштирок этмоқда.

custom img

Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларига хавфсизлик чораларини кучайтириш тавсия қилинди

Элчихона ватандошларни ҳаво ҳужуми сигнализацияси ва расмий кўрсатмаларга қатъий риоя қилишлари лозимлигини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистонда экологик ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик кучайтирилади

Янги қонунига кўра, экологик қоидабузарликлар учун жарималар оширилади ва юридик шахсларга молиявий санкциялар жорий этилади.

custom img

Барча давлат идораларида ҳафтада бир кун спорт куни бўлади

Ходимлари учун спорт зали ёки майдонча қурган тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади.

custom img

Ўзбекистонда юқори натижа кўрсатган спорт мактаблари 500 миллион сўм билан мукофотланади

Президент спорт мактаблари фаолиятидаги камчиликларни танқид қилиб, мураббийлар фаолияти спортчилар натижаси билан баҳоланиши кераклигини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Тошкентда креатив иқтисодиёт бўйича анжуман ўтказилади