Тошкентда ДХХ ходимлари томонидан Умра зиёратига жўнатишини айтиб, қалбаки ҳужжатлар билан ўзбекистонликларни Саудия Арабистонига жўнатишни ваъда қилган бир гуруҳ фуқоралар қўлган олинди.
2021 йил 31 декабр куни 40 нафар ўзбекистонлик Умра зиёратига бориш учун йўлга чиқади. Улар Дубай орқали Саудияга учиши керак бўлади, аммо сохта хужжатлар сабабли қолиб кетади.
Мазкур ҳолатдан сўнг жиноят занжирини топган ДХХ ходимлари навбатдаги тезкор тадбирда қалбаки ҳужжатлар билан зиёратга отланган яна бир гуруҳ фуқароларни Тошкент халқаро аэропортида тўхтатиб қолди.
Тезкор тадбир давомида ноқонуний йўлар билан қалбаки паспорт тайёрлаб бериш билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди.
Аниқланишича, мазкур фуқаролар Саудия Арабистони қироллиги томонидан Қозоғистон Республикаси учун соддалаштирилган кириш режими – электрон виза қўлланилганидан фойдаланиб, Умра зиёратига боришни режалаштираётган ўзбекистонликларга муайян ҳақ эвазига Қозоғистоннинг сохта паспортларини тайёрлаб, мунтазам равишда Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Умра зиёратига юбориш билан шуғулланиб келишган.
Улар сохта паспортларни сканерда олинган электрон нусхаси орқали Саудия Подшоҳлигидан онлайн виза олиб келишган. Улар ўз хизматларини фуқароларга 2 200 долларга эвазига кўрсатиб келган. Бундан 400 доллари виза харажатлари, 800 доллари эса билет харажатлари ҳисобланган.
Мазкур шахслар нафақат Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, балки Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларига ҳам хизмат кўрсатиб келишган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


