Тошкентда вақтинча сувсиз қоладиган ҳудудлар сони ошди
“Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ вақтинча сув таъминотидан узиладиган ҳудудлар рўйхатини янгилади.

Эндиликда Тошкент вилояти Қибрай тумани “Янги Ўзбекистон” боғида Д-1400 мм Л-475 м, Тошкент шаҳар Сергели тумани Хонобод кўчасида Д-1000 мм Л-370 м ва Қипчоқ кўчасида Д-600 мм Л-200 м ичимлик сув қувурларини кўчириш жараёнида 23 июль соат 09:00 дан 24 июль соат 21:00 гача қуйидаги ҳудудларда сув таъминотида узилишлар кузатилади.
Яшнобод тумани бўйича: “Катта Олмос”, “Иқбол”, “Ўртамасжид”, “Мумтоз”, “Катта Қўйлиқ”, “Қўйлиқ Обод”, “Уйсозлар”, “Тарновбоши”, “Янгиқўрғон”, “Беҳизор” маҳаллалари, 28 ва 29- сонли оилавий шифохоналарида.
Бектемир тумани бўйича: “Абай”, “Бектемир”, “Олтинтопган”, “Ҳусайн Байқаро”, “Мажнунтол”, “Миришкор”, “Роҳат”, “Зилола”, “Иқбол”, “Чашма”, “Нурафшон” маҳаллалари, Порлоқ кўчаси, Сувсоз даҳаси -1, 2- мавзеларида. Водник қозонхонаси.
Миробод тумани бўйича: “Қўйлиқ ота”, “Баротхўжа”, “Парвона”, “Баёт”, “Чинор”, “Янги Қўйлиқ”, “Юксалиш”, “Файзиобод”, “Оқ уй”, “Зиёнур”, “Толариқ” маҳаллаларида, Қўйлиқ мавзеси 1, 2, 3, 4 - даҳаларида, Файзиобод, Билимдон кўчалари, “Ҳаёт” ва “Даниел Хил” меҳмонхоналарида. 6-қозонхонаси.
Сергели тумани бўйича: “Қўшқўрғон”, “Хонобод”, “Қурувчилар”, “Зиёкор”, “Маданият”, “Шукур Бурхонов” маҳалла фуқаролар йиғинларида. 6-қозонхонаси.

Янгиҳаёт тумани бўйича: “Олчазор”, “Чарағон”, “Дўстлик”, “Ёрқин” маҳалла фуқаролар йиғинларида, туман прокуратурасида.
Қуйидаги ҳудудларда сув босими камаяди:
Сергели тумани бўйича: “Қумариқ”, “Қипчоқ”, “Нурҳаёт”, “Сўғдиёна”, “Дарё бўйи”, “Нўғай Қўрғон”, “Виқор”, “Бунёдобод”, “Зийнат”, “Йўлдош”, “Навқирон”, “Иттифоқ”, “Эзгулик”, “Мададкор”, “Ҳабибий”, “Ташаббус”, “Янги Умид”, “Орият”, “Мархамат” маҳалла фуқаролар йиғинларида.
“Мусаффо оби хаёт” МЧЖ худуди бўйича:
Қибрай тумани бўйича: “Чингелди”, “Дўстлик”, “Жарбоши”, “Тошисти”, “Ибрат”, “Арғин”, “Миришкор”.
Зангиота тумани бўйича: “Беруний”, “Қорасув”, “Хонобод”, “Қушбеги”, “Истиқлол”, “Номданак”, “Тарақиёт”, “Хонободтепа”.
Аввалроқ, Сергели, Яккасарой, Янгиҳаёт ва Чилонзор туманлартининг айрим мавзеларида вақтича сув таъминоти тўхташи ҳақида хабар берган эдик.







