Ўзбекистон

Тошкентда янги туман ташкил этилмоқда

Бу бўйича қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Тошкентда янги туман ташкил этилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг «Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларининг, шунингдек Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Тошкент шаҳар таркибида Янги Тошкент туманини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларининг, шунингдек, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг чегаралари ўзгартирилиши; Тошкент вилояти ҳудудидан 19 729,41 гектар, шу жумладан, Юқори Чирчиқ туманидан 17 323,31 гектар (шундан 11 147,29 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари), Ўрта Чирчиқ туманидан 2 406,1 гектар (шундан 1 758,41 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдонлари Тошкент шаҳри таркибига ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳри таркибига ўтказилган ер майдони, шунингдек, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги «Истиқбол», «Дархон», «Усмонобод», «Навоий», «Жалолтепа», «Ободон», «Гулистон», «Баҳор», «Хван Т.Г», «Яшнобод», «Уч чинор», «Нурафшон», «Миробод», «Файзиобод», «А.Яссавий», «Балиқчи», «Ёшлик», «Тинчлик», «Ийк-ота», «Бирлик» МФЙ ҳудудлари ҳамда «Истиқлол», «Гулобод», «Ўзбекистон», «Наврўз», «Қорасув», «Оқ овул», «Маърифат», «Жумабозор», «Нурли йўл», «Фаровон», «Янги ҳаёт», «Саховат», «Қизилсой» МФЙ ҳудудларининг бир қисми ва Ўрта Чирчиқ туманидаги «Шоликор», «Ўчоқли», «Бунёдкор», «Машъал» МФЙ ҳудудлари ҳамда «Мустақиллик», «Гулобод», «Янгитурмуш» МФЙ ҳудудларининг бир қисми ҳисобидан Тошкент шаҳри таркибида умумий ер майдони 19 729,41 гектардан иборат бўлган Янги Тошкент тумани ташкил этилиши мумкин.

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманлари таркибидан ўтказилаётган ерлар уларнинг амалдаги ер фонди тоифалари ўзгартирилмаган ҳолда ўтказилади. Мазкур ерларни бир тоифадан бошқасига ўтказиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқлари қонунчиликда белгиланган тартибда ўзгартирилишига ёки бекор қилинишига қадар сақлаб қолинади.

custom img

Тошкент ва Фарғонада “Умра”га юборишни ваъда қилганлар ушланди

Тегишли лицензияси бўлмаган шахс 3 кишини “Умра”га юбориш эвазига 3 450 доллар, яна бир шахс 4 кишини юбориш учун 4 200 доллар талаб қилган.

custom img

Тошкентда “Яшил тўлқин”нинг янги қисми ишга туширилди

Амир Темур майдонидаги 5 та светофор ягона алгоритм асосида ишлай бошлади.

custom img

Электр тармоқларидаги йўқотишларни камайтириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқилди

Олимлар Жиззахдаги подстанцияда тадқиқот ўтказди.

custom img

Биринчи қоидабузарлик учун тадбиркорга огоҳлантириш берилади

Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, шунингдек, бошқа шахсларнинг мол-мулкига зарар етмаган тақдирда, дарҳол жарима қўлланмайди. Тадбиркорга камчиликни бартараф этишга 10 кун берилади.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари ҳамкорликни кенгайтиради

Баликесирда ўтказилган халқаро медиафорум доирасида Ўзбекистон ва Туркия медиа ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.

custom img

Ўзбекистон олийгоҳларида Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Мўғулистон фуқароларига 70 та грант ажратилди

Грантлар бакалавриат ва магистратура йўналишларини қамраб олади.

custom img

Тошкентда перфоратор ва бензопила ичига яширилган наркотиклар аниқланди

Наркотиклар Россиядан почта орқали юборилгани аниқланган.

custom img

Ўзбекистонда электр энергияси ишлаб чиқариш 7,8 фоизга ошди

Жорий йилнинг январь–июль ойларида 54,3 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"