Жамият

Тошкентда ЙПХ ходими қоида бузган ҳайдовчига чора кўрмасдан кетишига рухсат берган

Ижтимоий тармоқда “Тошкентда ГАИ: Бўлди кетаверинг. Ўзимизни йигит-ку бу” сарлавҳаси остида видео тарқалди.

Тошкентда ЙПХ ходими қоида бузган ҳайдовчига чора кўрмасдан кетишига рухсат берган

 

Видео юзасидан ЙҲХББ маълумот эълон қилди.

 

Унга кўра, 2021 йилнинг 10 сентябрь куни соат 12:00 ларда, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Шаҳриобод кўчасида ЙПХ ходими О.Шокиржонов томонидан “Matiz”  русумли автомобиль тўхтатилган. Ҳайдовчи бошқарув вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмаган ҳамда йўл чизиғи талабига риоя қилмаган.

 

Ўзаро мулоқот вақтида жараёнга ЙПХ ходими Ш.Нуралиев аралашган ва ҳайдовчига ўрнатилган тартибда чора кўрилмасдан кетишига рухсат берилган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда юк машинаси ЙПХ ходимининг хизмат машинаси билан тўқнашганди ҳамда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар қаерга тушиши айтилганди.

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"