Ўзбекистон

Тошкентдаги мактабда футбол майдони панжаралари қулаб тушди

Маълумотларга кўра, қурилиш сифати талабга жавоб бермаган.

Тошкентдаги мактабда футбол майдони панжаралари қулаб тушди

Қоратош маҳалласида жойлашган 324-мактаб ҳудудидаги футбол майдонининг қулашига оид маълумотлар ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг қуйидагилар маълум қилинди:

 

Дастлаб, ушбу ҳолат 2025-йил 26-27-феврал кунларида кузатилган ноқулай об-ҳаво, жумладан, қор ёғиши натижасида содир бўлган деб тахмин қилинган эди. Бироқ дастлабки техник текширув шуни кўрсатдики, табиий омиллар вазиятни оғирлаштирган бўлса-да, қурилиш жараёнида белгиланган меъёрларга риоя этилмагани ва сифациз материаллардан фойдаланилганлик асосий сабаб бўлган.

 

Ҳозирда лойиҳа ҳужжатлари ва қурилиш ишлари чуқур таҳлил қилинмоқда. Пудратчи ташкилотнинг масъулияти ҳам текширув доирасида ўрганилмоқда. Натижаларга кўра, айбдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.

Тошкентда иссиқ сув сифати: меъёрий кўрсаткичлар тикланди

Тошкентда иссиқ сув сифати: меъёрий кўрсаткичлар тикланди

Сув намуналари лабораторияларда текширилиб, белгиланган меъёрларга мослиги аниқланган.

Ўзбекистон ва Хитой алоқалари: мамлакатлар ўртасидаги авиақатновлар сони оширилиши мумкин

Ўзбекистон ва Хитой алоқалари: мамлакатлар ўртасидаги авиақатновлар сони оширилиши мумкин

Ўзбекистон Президенти Хитой Давлат кенгаши Бош вазири билан учрашув ўтказди.

«Қаттиқ чора кўринг»: аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган йигит қамалди

«Қаттиқ чора кўринг»: аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган йигит қамалди

22 ёшли йигит йўл бўйида савдо қилаётган аёлга номақбул таклиф билан мурожаат қилган.

Тошкентда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Тошкентда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Эркакка нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинлангач, у 164 млн қарзини тўлашга мажбур бўлган.

Наманганда алиментдан қарздор ота бильярд залидан топилди

Наманганда алиментдан қарздор ота бильярд залидан топилди

У аввал маъмурий жазога тортилган бўлса-да, тегишли хулоса чиқармаган.

Жиззахда МИБ орқали фуқаронинг мол-мулки олиб берилди

Жиззахда МИБ орқали фуқаронинг мол-мулки олиб берилди

Зоминда қарздордан ундирувчи фойдасига 30 турдаги мол-мулклар олиб берилди.

Камерани тепиб синдирди: Чилонзорда икки йигит 3 суткага қамалди

Камерани тепиб синдирди: Чилонзорда икки йигит 3 суткага қамалди

Спиртли ичимлик таъсирида бўлган йигитлар кўп қаватли уй кириш йўлагида камерани синдирган.

Қоғозбозлик ва ортиқча йиғилишлар: Ўзбекистонда ўқитувчилар учун ўзгаришлар режалаштирилмоқда

Қоғозбозлик ва ортиқча йиғилишлар: Ўзбекистонда ўқитувчилар учун ўзгаришлар режалаштирилмоқда

Таълим ва фан вазири педагогларнинг мақомини ошириш, маъмурий ишларини камайтириш ва таълим сифатини яхшилаш масалаларини кўриб чиқди.