энг долзарб

Тошкентга фавқулодда қўнган British Airways ўз йўловчиларини олиб кетди

Буюк Британиянинг Исломобод — Лондон йўналиши бўйича учган VА-260 рейси экипажи парвоз вақтида Тошкентдаги захира аэропортга қўнишга мажбур бўлган.

Тошкентга фавқулодда қўнган British Airways ўз йўловчиларини олиб кетди

 

 

British Airways’нинг Исломободдан Лондонга учаётган Boeing 777-200ER самолёти 22 сентябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига қўнгани тўғрисида хабар берилганди.

 

Тошкентда фавқулодда қўнган йўловчилар орасида бўлган машҳур британиялик телебошловчи Меҳрин Баиг "Twitter" саҳифаси орқали ёрдам сўраб, қуйидагича изоҳ қолдирган:

 

«Бизни Ўзбекистон аэропортида 24 соатга қулфлашди, бизга ҳеч ким қарамаяпти, отамга тиббий ёрдам беришмаяпти, унга кислород керак — ИЛТИМОС. Wi-fi ҳам, багажларимиз ҳам, дори -дармон ҳам, зарядловчи ускуна ҳам йўқ, тез орада биз алоқасиз қоламиз».

 

Telegram’даги «Новости Ташкентского неба» каналининг ёзишича, 23 сентябрь куни авиакомпания ўз йўловчиларини Тошкентдан олиб кетган.

 

«Британия авиакомпанияси лайнерининг экипажи йўловчилардан бири ўзини ёмон ҳис қилгани сабаб Тошкентга фавқулодда қўнишни амалга оширган, шунингдек, бортнинг техник носозлиги сабаб аэропортда қолган BА-260 рейси йўловчиларини олиб кетиш учун Лондон — Тошкент — Лондон маршрути бўйича қўшимча BА-9154/BА-260 рейсини амалга оширди», — дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, 22 сентябрь куни ушбу рейсдаги 83 ёшли йўловчи аёл ўзини ёмон ҳис қилган. Самолёт Тошкентга етиб келганида аёл вафот этган. Барча йўловчилар самолётдан туширилиб, Тошкент аэропорти ҳудудига жойлаштирилган. 

 

Аввалроқ, Афғонистон пойтахти Кобулдан Тошкентга биринчи авиарейс учиб келгани ҳақида хабар бергандик.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.