Тошкентнинг қатор мавзеларида 23 июлдан иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади
Тошкентнинг қатор мавзеларида 23 июлдан иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади


Тошкентнинг айрим ҳудудларида совуқ сув таъминоти узилиши муносабати билан 23 июль соат 09:00 дан 24 июль соат 21:00 га қадар иссиқ сув таъминоти ҳам вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Тошиссиққуввати» ДУК хабар берди.
Иссиқ сув ўчириладиган манзиллар рўйхати:
Марказ-6
- Мунис, Сарикўл, Эски Сарикўл, Янгизамон, Янги Қўйлиқ, Абдурауф Фитрат, Фарғона йўли, Таллимаржон, Файзобод, Меҳржон, Сайҳун, Сурхон кўчалари, Қўйлиқ 1—7, Қўйлиқ—«Обводноя» массивлари.
Марказ-8
- Янги Сергели йўли, Меҳригиё, Суғдиёна, Қипчоқ, Чинор, Давлатобод, Дўстлик, Мирзо Турсунзода, Жаҳонаро, Қўрғонтепа кўчалари, Сергели 1—8А, Йўлдош 1—18, Марказ-1, 2, 3, Дўстлик — 1, 2-массивлари.
«Водник» қозонхонаси
- Ҳусайн Бойқаро кўчаси, «Водник» массиви ҳудуди.
«Саноатэнерго» қозонхонаси
- «Қурувчи» массиви.
Эслатиб ўтамиз, июнь ўрталарида пойтахт ҳокимлиги Тошкентда иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида иссиқлик тармоқлари синовдан ўтказилиши ҳақида фуқароларни огоҳлантирганди.







