Тошкентнинг учта тумани вақтинча газ таъминотидан узиб қўйилади
11 ноябрь соат 10:00 дан 18:00 га қадар Тошкентнинг Мирзо Улуғбек, Яккасарой ва Яшнобод туманларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек тумани “Турон” кўчасидаги ер усти Д - 76 мм ўрта босим газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш ишлари сабабли, Устабаева, “Турон”, “Жасорат”, “Шўртепа” кўчаларидаги 425 та хонадонда ҳамда ушбу манзилдаги барча улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Яккасарой тумани, Жанубий вокзал ҳудудидаги ер ости ўрта босим Д-400 ммли конпенсатор носоз ҳолатга келганлиги сабабли янгисига алмаштириш ишлари ортидан “Боғибўстон”, 2 - берк С. Насафий, Ҳуштепа, Яккасарой, кўчаларидаги 208 та ерли, У. Носир кўчасидаги 30 та кўп қаватли уйдаги 660 та хонадонда ҳамда юқорида кўрсатиб ўтилган манзиллардаги 25 та улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти ҳам вақтинча ўчирилади.
Яшнобод тумани Махтумқули кўчасидаги таъмирлаш ишлари сабабли эртага, 11 ноябрь куни соат 11:00 дан 17:00 гача Махтумқули кўчасидаги 14 та кўп қаватли уйлардаги 1008 та хонадонларда ҳамда ушбу манзилдаги барча улгуржи истеъмолчиларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шайхонтоҳур вилоятининг "Себзор" ва "Нурафшон" кўчалари чорраҳасида Д-89 мм ўрта босимли газ қувурини таъмирлаш муносабати билан газ таъминотидан узилиши ҳамда Тошкентнинг икки туманида газ таъминоти вақтинчa узиб қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Шунингдек, табиий газ учун тўловлар онлайн тизимга ўтказилиши ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







