Жамият

Тўйда заҳарланганларнинг ҳозирги аҳволи қандай?

Жомбойдаги “Яккасарой” тўйхонасини ваколатли орган билан келишувга асосан текшириш ўтказишга буюртма берилди.

Тўйда заҳарланганларнинг ҳозирги аҳволи қандай?

 

Жорий йилнинг 26 май куни Самарқанд шаҳар Фарҳод қўрғонида жойлашган “Яккасарой” тўйхонасида ўтказилган суннат тўйи тадбирида қатнашганлардан 2022 йил 28, 29, 30 май кунлари жами 19 нафар фуқарога “Овқатдан заҳарланиш” ташхиси қўйилди.

 

Хусусан, Жомбой туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар бўлимига Жомбой туман “Олмазор” маҳалласида яшовчи 11 нафар фуқаро, Булунғур туман тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар бўлимига “Янгиобод” маҳалласида яшовчи 3 нафар фуқаро, Жомбой туман кўп тармоқли марказий поликлиникасига қарашли “Зарафшон” ҚВПга “Олмазор” МФЙда яшовчи 5 нафар фуқаро ётқизилган. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Ошқозони ювилган, тозаловчи ҳуқна қилинган ва беморлардан олинган биоматериал намуналари лаборатория таҳлили учун Жомбой ва Булунғур туман санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимларининг бактериология лабораторияларига юборилган. Беморларда дезинтокцикацион ҳамда симптоматик даво муолажалари ўтказилган.

 

Дастлабки эпидемиологик текширув ва суриштирувлар натижасига кўра, барча беморларда 2022 йил 27 май куни эрталабдан кўнгил айниш, қайд қилиш, қорин соҳасида оғриқ, ич кетиш ва тана ҳароратининг кўтарилиши каби бир хил клиник белгилар кузатилган.

 

Беморлар ва тўй тадбирига қатнашганлар билан ўтказилган суриштирувлар касалликнинг бошланиши тўй тадбирида истеъмол қилинган гўштли ассорти маҳсулотлари билан боғлиқлигини кўрсатди.

 

Бугунги кунда касалхонадаги барча беморларнинг аҳволи яхшиланди. Даволаш муолажалари мувофаққиятли якунланиб, барча беморларга жавоб берилди ва уларнинг соғлиги кузатувга олинган.

 

“Яккасарой” тўйхонасини ваколатли орган билан келишиш тартибида текшириш ўтказишга белгиланган тартибда буюртма берилди.

 

Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.