Жаҳон

Трампнинг “Ferrari” машинаси аукционга қўйилди

Унинг бошланғич нархи 1 млн долларга баҳоланмоқда.

Трампнинг  “Ferrari” машинаси аукционга қўйилди

АҚШда президент Доналд Трампга тегишли “Ferrari F430 Coupe” спорткари аукционга қўйилди.

 

Трамп ушбу автомобилни 2007 йилда ишлаб чиқарилиши биланоқ харид қилган. Аммо сиёсатчи автомобилни қанча муддатда ишлатгани ҳақида маълумот йўқ.

 

Спорткарнинг бошланғич баҳоси 1 миллион доллар қилиб белгиланган. Бу нарх бозордаги ўхшаш моделлардан беш баравар қимматроқ. Германияда шундай автомобиллар одатда 150–180 минг долларга сотилади.

 

Аукцион уйи маълумотига кўра, “Ferrari” жуда яхши ҳолатда, аварияларга учрамаган ва бўёқлари махсус плёнка билан ҳимояланган. Автомобиль қизил рангда, ички қисми оч жигарранг бўлиб, механик узатмалар қутисига эга. Машина 100 км/соат тезликка 3,9 сонияда эришади ва унинг максимал тезлиги 315 км/соатни ташкил қилади.

 

Аукцион 16 февралдан 9 мартга қадар давом этади, ҳозирнинг ўзида Rockstar сайтида машинага таклифлар қабул қилинмоқда.

 

Комила Одилова тайёрлади

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Қора денгиз хавфсизлиги бўйича келишув: Болгария, Руминия ва Туркия ҳамкорликни кучайтиради

Томонлар кемалар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун уч томонлама мувофиқлаштириш механизмини яратишга келишиб олди.

Ҳаво ифлосланиши хавфли чегарадан тўрт баравар ошди: аҳолига кислород автобусларда берилмоқда

Ҳаво ифлосланиши хавфли чегарадан тўрт баравар ошди: аҳолига кислород автобусларда берилмоқда

Индонезияда ўрмон ёнғинларидан тарқалган қуюқ тутун сабабли нафас йўллари касалликлари кўпаймоқда.

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: 46 киши ҳалок бўлди

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: 46 киши ҳалок бўлди

Ҳалокат вақтида иккала поездда жами 500 дан ортиқ йўловчи бўлган.

Ўзбекистон билан чегарада янги талаб: Қозоғистон чегарасида навбат банд қилиш пулли бўлади

Ўзбекистон билан чегарада янги талаб: Қозоғистон чегарасида навбат банд қилиш пулли бўлади

Белгиланган вақтда кетма-кет икки марта келмаган ташувчиларнинг депозити давлат бюджетига ўтказилади.

“Дунё ишонч инқирози даврига кирди” — Тоқаев

“Дунё ишонч инқирози даврига кирди” — Тоқаев

Қозоғистон президенти халқаро ҳуқуқнинг аҳамияти пасайиши ва БМТ обрўси билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратди.

Эрон билан уруш АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 47,1 млрд долларга етди

Эрон билан уруш АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 47,1 млрд долларга етди

Пентагоннинг ҳисоб-китобига кўра, маблағнинг 60 фоиздан ортиғи ўқ-дориларга сарфланган.

Чет элда ишлаш учун камида 18 ёшга тўлиш керак: Тожикистонда янги қонун кучга кирди

Чет элда ишлаш учун камида 18 ёшга тўлиш керак: Тожикистонда янги қонун кучга кирди

Янги талаб мамлакат фуқаролари ва Тожикистонга ишлаш учун келадиган хорижликларга ҳам тегишли.

Таиландга 15 кун визасиз кириш: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Таиландга 15 кун визасиз кириш: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Мамлакат расмийлари виза расмийлаштиришдаги кечикишларни бартараф этиш ва сайёҳлар оқимини ошириш учун учта давлат фуқароларига визасиз режим таклиф қилмоқда.